Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган долзарб муаммолар ҳал этилмоқда.
Чироқчи тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туман марказидан олис тоғли Тарағай, Лангар ва Қуруқсой маҳаллаларини боғловчи 4К 287 "Қалқама-Қоракамар" автомобиль йўлинг 32-33 километрларининг 1260 метр қисми 6 метрга кенгайтирилиб, асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилган амалий ишлар натижасида қишлоқларда аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилиб, ҳудуд кўркам ва замонавий қиёфа
касб этади.ҚАЛҚАМА ВОХАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИШНИ УНУТМАНГ!
https://t.me/QALQAMA_VOHASI
Яқинларга ҳам улашинг!