Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida) dan repost
#Мутахассис минбари
ХХI аср қизини тарбиялаш усуллари
🙎🏻♀️Ширин қизалоқнинг онасиман. Қиз боланинг ота-онаси бўлиш қийин экан. Уни маликалардек ўстириш керакми ёки қаттиққўллик билан тарбия қилиш керакми? Хаётдан энг кераклиси – бахтни хис қилиб яшаш. Қизимни келажакда бахтли аёл бўлиб яшаши учун тарбиясида нималарга эътибор қаратай?
👩🏻🎓ХХ аср оналарига қизи учун нима тилашини сўрасангиз, унинг турмушга чиқиб, яхши уй бекаси бўлишини ёки шифокор, ўқитувчи, тикувчи, тарбиячи бўлишини исташарди. Хозирги пайтда эса ҳар бир ота-она қизини бахтли бўлишни ўрганишини исташи табиий хол. Динимизда хам аёл ва эркак хуқуқи бир хилда эканлиги, эркак ва аёлнинг бирдай илм олиши фарз эканлиги келтирилган.
👩❤️👩 Қизингиз туғилиши билан унинг қандай хислатларга эга бўлишини, гуёки ўзингиз учун идеал қиз намунасини яратиб олманг. Қизингизни ўзи каби бўлишига, яъни қандай бўлса шундай бўлишига қўйиб беришингиз унинг бахтли хаёти сари ҳаракат бошлаганингиздан дарак беради.
👨❤️👨 Қизлар ўғил болаларга қараганда эмоционал, таъсирчан бўлишади. Бунда қайсар маликани эмас, ақлли нозик хилқатни тарбиялашга куч сарфланг. Бунинг учун қизингиздаги ҳиссиёт ва сезгиларни ажратиб олишга ёрдам беринг ва асло танқид қила кўрманг. Қизлардаги қайсарликнинг сабаби асосан нима истаётганлигини, ҳиссиётини қандай ифода этишни билмаётганидадир. Ҳиссиётларининг номини айтишга ўргатинг («Сен ҳозир хафа бўлаяпсан», «Сенинг жаҳлинг чиқаяпти» каби). Турли китоб ва фильм қаҳрамонларининг ҳиссиётлари ҳақида гаплашинг, “Нега бу ундай қилди?”, “У нимани хис қилди?”, “Сен нима қилган бўлар эдинг?”каби. Бу бошқа одамларни тушунишга ва ўзининг ҳиссиётларини хам таниб олишга ёрдам беради. Қаҳрамонлари турли характердаги қизлар бўлган турли китобларни бирга ўқишга ҳаракат қилинг.
👩❤️👩 Қизингизни яхши кўришингиз ва тушунишингизни унга тез-тез такрорлаб туринг. У сиз учун қанчалик қадрли эканлигини айтиб туринг. Ҳаттоки, қизингиз уни эркалашингиз унга ёқмаётганлигини айтса ҳам ундан узоқлашманг, бағрингизга босинг, эркаланг. Унинг фазилатлари хақида гоҳида айтиб туринг.
👩❤️👩 Ўз шахсий муҳити бўлишига йўл қўйиб беринг. Қизингиз кўп вақтини сиз билан ўтказмаслигига қаршилик қилманг. У бундай хулқи билан етилганлигини, шахс сифатида тан олинишини истаётган бўлса ҳеч гап эмас. Олдингига нисбатан мустақил бўлишни истаётган қизингиз, хонасида ёлғиз қолишни истаса, унинг бу қарорини ҳурмат қилинг.
👩❤️👩 Қизингизга керак бўлганингизда доим ёнида бўлинг. Агар у ҳафа бўлса, ўзига келгач, агар истаса, унга ёрдам беришни истаётганингизни айтинг. Агар у истамаса, шунчаки у билан бирга гап сўрамасдан, ТВ кўришингиз, музқаймок ейишингиз мумкин. Бунда у билан дўст сифатида яқинлашасиз.
👨❤️👨 Унинг ташқи кўринишини ҳеч қачон танқид қилманг, вазнида муаммо бўлса, озса яхши бўлишини айтманг. Шунчаки уни соғлом овқат билан таништиринг. Буни есанг озасан деб эмас, соғлом бўласан дея уқтиринг. Агар қизингиз сизга бироз бўлса-да, ёқмаслигини сезиб қолса, унинг ўзига бўлган ишончи кескин пасайишига, комплекслар пайдо бўлишига айнан сиз айбдор бўласиз. Агар ойна олдида ўтирадиган одат чиқарса, унинг ҳусни борасида мақтаб (айнан чиройли кўзлари ва б.қ.), ички гўзаллигига хам эътибор қаратишни унутманг.
Унутманг, қиз тарбиясида асосий урғу - уни бахтни хис этиб ўсишига имкон яратишдир.
Гавхар Тешабаева,
Психотерапевт-нарколог
@Psixoterapevtuz
#СукутCақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #womenempowerment #аёллар #қизлар тарбияси #маслаҳатлар