«ПсихоБЛОГ» dan repost
Псевдопсихология ва псевдопсихологлар ҳақида биласизми?
Шунча фирибгар қаердан?
Психология доим одамларни ўзига қизиқтириб келган. Киши барча муаммоларини ечишда ўзини ва бошқаларни англашда ёрдам бериши сабаб психологияга мурожаат қилиб келган. Аммо ҳақиқий психолог бўлиш осон эмас. Ҳа, чунки «барча муаммоларни» ечиш учун кам бўлмаган куч лозим. Айнан шу жойда псевдофанлар, псевдотаълимотлар юзага келади. Қўштирноқ ичидаги психологлар ҳамма саволларга жавоб беришни, кундалик ҳаётнинг сирларини ўргатишни ва келажакни башорат қилиб бера олишни ваъда берадилар. Бироқ псевдопсихологиянинг муаммоси шундаки, у ҳақиқий фанга ўхшаб фактларга илмийликка суянмайди ва умуман бирор бир муаммони еча олиши уйдирма.
Эзотерикага ва парапсихологияга оид китоблар сизга фойдали бўлиши мумкин. Масалан, қишда улардан ўтин сифатида фойдалансангиз бўлади))
Келинг, баъзи псевдопсихологик йўналишларни кўриб ўтсак:
Астрология. Мунажжимлар ҳисоблашича, юлдузлар жойлашуви орқали инсоннинг характерини ва унинг келажаги ҳақида олдиндан аниқлаб айтиб бера олиш мумкин экан. Аммо, ҳеч қайси тадқиқот натижаси юлдузлар ва инсоннинг шахсий сифатлари ўртасидаги боғлиқликни ва айроликни тасдиқламади. Аслида юлдуз учиши, сўниши каби ходисалар бу минг йиллар аввал ўчиб қолган узоқликдаги қуёшдан қолган излардир.
Френология. Инсоннинг характери унинг мия тузилиши билан алоқаси борлигини тасдиқлайдиган яна бир уйдирма. Бу назария австриялик врач Франс Галл томонидан яратилган бўлиб хозирги олимлар анча олдин психиканинг суяклар тузилиши билан мутлақо боғлиқмаслигини исботлашган.
Физиогномика. Бу усул инсоннинг шахсий сифатлари билан унинг ташқи қиёфаси ўртасидаги боғлиқлиги бор дея тасдиқлайди. Масалан, тўладан келганлар - қувноқ, ҳаётни севувчилар бўлса, узун ва озғинлар - жимгина фикловчилардир. Бошқача вариантларида эса бош шакли ва юз таҳлил этилади. Бироқ бу усулнинг илмийлиги ҳақидаги бирорта исбот олиб бўлмаган.
Графология. Графологлар инсоннинг характерини унинг ёзувидан аниқлаш мумкин дейишади. Бугунги кунда хатто иш берувчилар кандидатларни танлаб олишда графологик тестлардан фойдаланишмоқда. Эмпирик таҳлил натижалари эса бу методнинг ҳам инсоннинг шахсий сифатлари ва хуснихат ўртасидаги боғлиқлигини прогнозлашда жуда ҳам заифлигини айтишмоқда.
Хиромантия. Инсоннинг қўл кафтидаги чизиқлар ёрдамида унинг келажагини айтиб бериш мумкинлиги тўғрисидаги энг қадимги фол очиш усули. Ҳеч қайси илмий жамиятлар буни фан сифатида тан олишмаган. Ҳозирги кунимизда бунга псевдотаълимот ёки ёлғончи таълимот дея қаралади.
Парапсихология. Псевдотаълимотларнинг тартибий мажмуаси бўлиб инсонлардаги ғайриоддий психик қобилиятларни илмий методологик ёндашув билан
аниқлашга йўналтирилган соҳа. Деярли юз йиллик тадқиқот натижаларига қарамасдан бирорта ҳам қўлга илинадиган ғайриоддий қобилиятлар мавжудлигини тасдиқловчи далил йўқ.
Хулоса.
Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Ноилмийликка ишонувчилар бор экан улардан фойдаланувчилар, уларни пулларини шилувчилар доим бўлади. Инсонларни псевдопсихологиядан қутқариш учун аввало илмий психологияни оммалаштириш лозим. Энг яхшиси эса ҳар ким ўзини тўлақонли шахс ҳисоблаб танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантирса, юқорида санаб ўтилган псевдопсихологларга алданиб қолмайди.
↪️Каналга уланиш учун:
@PsixoBLOGuz