Нима учун муваффақиятли инсонлар ўз режалари ҳақида гапирмайдилар?
Инсон биринчи навбатда ижтимоий мавжудотдир. Унинг компоненти ўз турларининг бошқа вакиллари билан мулоқотга киришишдир. Бизнинг мулоқотимиз ўзаро маълумот алмашишдан таркиб топган. Лекин бизнинг миямиз ривожланишининг юқори босқичида бўлишига қарамай кўпгина одамлар қайси маълумотларни бўлишиш қайсиларини эса бўлишмаслик кераклигини ҳалигача билмайдилар.
Биз ғалабаларимизни бир-биримиз билан баҳам кўрганимизда, биз ҳиссий кўтаринкиликни бошдан кечирамиз. Хафагарчиликларимизни баҳам кўрганимизда яқин атрофимиздан ёрдам кутамиз. Aммо, биз ҳали содир бўлмаган нарсани муҳокама қилишни бошласак нима бўлади? Ҳақиқатдан ҳали "тутиб ўлдирилмаган айиқ терисини бўлишиш" фойдасиз ва муваффақият учун хавфли эмасми? Ушбу жараёндан нимани кутиш мумкин?
Мазкур савол кўпгина тадқиқотчиларда қизиқиш уйғотди. Бу рўйҳатда машҳур - Вера Mалер, Курт Левин, Питер Голвицерлар бор. Вера Mалер саволга бундай жавоб қилди: «Қачонки, биз ҳали амалга ошмаган режаларимиз билан ўртоқлашганимизда бизнинг онгостимиз уларни амалга оширилган ҳақиқат деб деб қабул қилади». Унинг баёнотидан мантиқий хулоса чиқарсак - бундай ҳикоялар бизнинг мотивациямизни ўлдиради, чунки биз ичи бўш сабаб билан рағбатлантириш олиб ўз-ўзимизни алдаш билан шуғулланамиз.
Проффессор Голвицер бу ҳолни «муддатидан олдин тугатиш ҳисси» деб атади.
Mоҳиятан айтадиган бўлсак, бизнинг миямиз ҳаёлий дунё билан ҳақиқий дунё ўртасидаги фарқни жуда оз кўради. Биз ўз ниятларимиз ҳақида айта туриб онгимизда уни амалга ошган ҳақиқат деб жуда аниқ қайд этамиз, натижада биз бошлаган ишни охиригача етказиш истагини йўқотамиз.
Проффессорнинг сўзларини 163 киши истирокидаги шахсий тадқиқотлари ҳам исботлайди.
Иштирокчилар оддий шарт танлашлари ва унга эришиш учун 45 дақиқа давомида ҳаракат қилишлари керак эди. Иштирокчиларнинг 50%и ўз ниятлари ҳақида қолган бошқа барча иштирокчиларга айтиб беришди. Қолган 50% иштирокчилар эса сукут сақлашди.
Натижада эса сукут сақлаган иштирокчилар ажратилган вақтнинг барчасига 100% ҳаракат қилиб маррага анча яқин етиб келишди.
Ўз режалари ҳақида айтган кишилар эса самараси камроқ ишлашди, чунки улар омад чўнтакимизда деб ҳис этишган - бу эса «муддатдан олдин тугатиш ҳисси»нинг яққол кўриниши эди.
Хулоса жуда оддий - режаларингиз то амалга ошмагунча улар ҳақида ўртоқлашмаслик яхшироқдир. Яширин мақсадлар, ғоялар ва орзуларни сақлашни ўрганиб, сиз мотивациянгизни кучайтирасиз, шунингдек, муваффақиятсизликка учраганингизда юзингиз билан лойга тушишдан сақланасиз.
@psixoBLOGuz
@Psixoterapevtuz