#қизиқ
🤷♀️ Китоб ўқиш нега фойдали?
1. Умрингиз узоқ бўлади.
Олимларнинг фикрича, мутолаани умри мазмуни деб билгувчилар жинси, маълумоти, соғлиғидан қатъий назар китоб ўқишни хуш кўрмайдиганлардан икки йил кўпроқ умр кўраркан.
2. Келажакдаги қобилиятлар шаклланади.
Айтайлик, 2016 йили сиз ўқиганларингизни ҳаётга қандай тадбиқ этишни билмай иккиланиб, ўзингизга ишонмай юрган бўлсангиз, муттасил китоб ўқиш, тинимсиз ривожланиш ортидан 2019 йилга келиб, уч йил аввалги муаммолар ёки қийиндек туюлган масалаларнинг юки енгиллашади. 2025 йилга келиб эса таҳлил қобилияти олдига мониторинг, вақтни бошқариш, нутқ қобилияти, кординация, муаммоларга оқилона ечим топиш каби кўникмалар ҳам қўшилиши мумкин. Унутманг, буларнинг бари доимий ўқиш ҳисобига бўлади!
3. Мия фаолиятига ижобий таъсир қилади.
Алцгеймер жамияти тадқиқотчилари мунтазам мутолаа ақли заифликнинг хавфини сезиларли камайтиришини таъкидлайди. (Кўп ўқийверма, миянг суйилиб қолади, дейдиганлар кўп топиларди болалигимизда...)
Ҳар доим "тоши оғир китоб"ларни ўқиш, оддийдан мураккабга томон интилиш келгусида мия билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олар экан.
🤗 Шундай экан, ҳар доим қўлингизда китоб бўлсин.
🧠 Биз фикрловчилар, китобни эъзозлайдиганлар кўпайсин деймиз, холос.
@akademnashr
@Psixoterapevtuz