ДИЛ ҲАЙИТЛИК ҚИЛ...
Кўзинг тушган дуони ўқи,
Кўнглинг истар сурани ёд ол.
Хоҳлаганда нурдан дор тўқиб,
Истаганда фиғон сол, дод сол!
Юзлашолмай қиблага юзинг,
Юрагингни босса хавотир.
Бор Худонинг олдига ўзинг,
Ё бўлмаса Худони чақир!
Ғамларингни пишир хумдонда,
Ҳар гиёҳни пир бил, Хизир бил.
Меҳр тиланса ҳар қандай банда,
Қалбингни бер, дил хайитлик қил!
Нақшбанднинг пойида туриб,
Томошо қил қалбинг нақшини.
Улуғ пирлар дарсхонасидан,
Ичинг бўм-бўш кетса яхшими?
Қум босса дил пушталарингни,
Юрагингни азобла, доғла.
Ул илоҳий ришталарингни,
Ерга боғла, самога боғла!
Агар дўстинг душмандек сотса,
Бухоронинг Аркидан ҳайқир.
Иймонинг ва йўлинг йўқотсанг,
Ибодатни ёрдамга чақир!
✍, Guljamol Asqarova
@Zamonaviy_Psixolog