Postlar filtri



338 0 59 7 28

📣❗️"ИНСОН" ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ, ШУНИНГДЕК "КАМБАҒАЛ" ОИЛАЛАР РЕЕСТИРИГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАР БИЛАН ИШЛОВЧИ БАРЧА ПСИХОЛОГ, ИЖТИМОИЙ ХОДИМ, КОУЧ, БИЗНЕС-ТРЕНЕР ВА ВОЛОНТЕРЛАР "PSIXOSFERA" МАРКАЗИДАН ТАЙЁРЛАНГАН УШБУ МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШИНГИЗ МУМКИН⬇️⬇️⬇️🎯❗️




Нима деб ўйлайсиз, расмдаги аёл эмоционал томондан жуфтлик асосида яшашга тайёрми? ("Уй, одам, дарахт" проектив методикаси асосижа чизилган). Ўз шарҳларингизни қолдиринг.
So‘rovnoma
  •   ҳа
  •   йўқ
  •   билмайман
29 ta ovoz


Mirkarim Tolibi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#psixosfera

👉 “Psixosfera” markazi 16-guruhini “Amaliy psixologiya” prof.kursining “Oʻzimga oʻzim psixolog”, deb nomlanuvchi “A” darajasini yakunlab, "B" darajasiga o'tganliklari munosabati bilan ularga ulkan muvaffaqiyatlar va omadlar tilab qolamiz.

💠Tinglovchilarimizning kelgusidagi ishlariga ulkan zafarlar tilab qolamiz!💠

👨🏻‍🎓👨🏻‍💻Kurs spikerlari: amaliyotchi psixologlar Sanjar Yuldashev va Mirkarim Raimdjanov.

👇👇👇👇👇👇👇

Telegram | Instagram | You tube


Mirkarim Tolibi dan repost
#psixosfera

👉 “Psixosfera” markazi 16-guruhini “Amaliy psixologiya” prof.kursining “Oʻzimga oʻzim psixolog”, deb nomlanuvchi “A” darajasini yakunlab, "B" darajasiga o'tganliklari munosabati bilan ularga ulkan muvaffaqiyatlar va omadlar tilab qolamiz.

💠Tinglovchilarimizning kelgusidagi ishlariga ulkan zafarlar tilab qolamiz!💠

👨🏻‍🎓👨🏻‍💻Kurs spikerlari: amaliyotchi psixologlar Sanjar Yuldashev va Mirkarim Raimdjanov.

👇👇👇👇👇👇👇

Telegram | Instagram | You tube


Nurafshon_TV dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#xabarlar

📍ZANGIOTA TUMANI

MANZIL KOLONIYADA PSIXOLOGLAR UCHUN O‘QUV-SEMINAR TASHKIL ETILDI


18.12.2024


🚀Telegram 📷Instagram
🎬YouTube 🔵Facebook


❗️📣19-ЯНВАРЬ, ЯКШАНБА КУНИ КУРС СТАРТ ОЛАДИ❗️ ☎️Курсга ёзилиш ва қўшимча маълумот учун +998999914187 рақамга қўнғироқ қилинг, ёки қуйидаги телеграмга ёзинг: https://t.me/SevaraNasimxan

https://t.me/Psihosfera_uz


💠Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти «Бошқарув психология ва лидерлик махорати» кафедраси бошлиғи, PhD Чаросхон Мирхолиқованинг таклифига кўра “PSIXOSFERA” Маркази директори PhD Санжар Юлдашев томонидан маҳорат дарси ўтказилди.

✔️Мавзу: Коллектив психологияси, лидерлик ва бошқарув фаолияти психологик ресурслари.

💯Аудитория жуда фаол, ёшлар вакиллари жуда сиёсий хушёр ва ижтимоий сезгир, маданиятли, интеллектуал салоҳиятли эканлиги билиниб турибди. Институт тингловчиларининг келажакдаги касбий фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

https://t.me/Psihosfera_uz


kak_nauchitsya_optimizmu.pdf
11.3Mb
☝️МАРТИН СЕЛЕГМАНнинг ОПТИМИЗМ асосида яшашга ўргатадиган китоби. 🎯Ҳам ўзингиз учун, ҳам бошқаларга/мижозларга ёрдам беришга фойданалнсангиз бўлади.

562 0 29 1 10

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


☎️Курсларга ёзилиш ва қўшимча маълумот учун +998999914187 рақамга қўнғироқ қилинг, ёки https://t.me/SevaraNasimxan га телеграмига ёзинг.

https://t.me/Psihosfera_uz




⁉️«ТАРОЛОГИЯ» БУ НИМА?

☝️Аслида, “тарология” деб қўллашнинг ўзи нотўғри. Чунки “логос” қўшилгандан кейин йўналиш фанга айланганлигини англатади. “Таро” карталари орқали фолбин қилаётган шахслар ушбу ишини касбга айлантириш учун ўзларини “таролог”, карталарни қўллаш санъатини эса “тарология” деб атаб, пул ишламоқдалар. Шунинг учун уларни “тарочилар” деб атаганимиз маъқул.

❓Таро ва МАК карталарини қўллашдаги фарқлар. Нега Таро – сохта ва хавфли йўналиш?

➡️МАКда мижоз картани ўзи шарҳлайди, ўзи кўрган нарсаларни ўз тафаккуридан келиб чиқиб тасвирлаб беради, психологга талқин ёки қўшимча қилиш мумкин эмас. Таро карталарида эса, мижоз картани олади – Таро қўллаётган шахс талқин қилади ва шарҳлайди ва бу ерда мижоз «тарочи»нинг сўзларини танқидсиз қабул қилади.

➡️МАКда мижоз тасодифан олинган картадан, ёки умуман ассоциация чақирмаган картадан исталган пайтда воз кечиши ва бошқа карта олиши мумкин. Таро карталарида эса мумкин эмас. «Тарочи» бундай ҳолларда мижозга «бекорга ушбу карта сизга тушмади, картанинг ўзи сизнинг саволингизга жавоб бериш учун етиб келди», - деб ушбу оддий жараённи мўъжизалаштириш ёки илоҳийлаштириш билан шуғулланади.

➡️МАКда «макомания» ёки «картожниклик» қилиш йўқ. У фақат зарур ҳолларда психологик амалиётда қўлланилади. Карталарга боғланиш ва мажбурийлик йўқ. Унга шунчаки проектив методикаларнингг муқобил варианти сифатида қараймиз. Тарода эса «кун картаси» деган анъана бор. Тарога боғланиб қолган мижоз ҳар куни тонгда тародан карта тортади ва кун бўйи шу картанинг талқинига қараб яшайди. Оқибатда, у асосланмаган (ахмоқона) тарзда нималардандур ўзини асраб, чеклаб, қўрқиб, ховдираб юради ва ҳаттоки ҳаётий муҳим қарорларни қабул қилади.

©️Яна кўплаб фарқларни топиш мумкин! Энг муҳими, Сиз алданиб қолманг! Саволлар ва фикрлар туғилган бўлса, ёзинг ва муҳокама қиламиз.

https://t.me/Psihosfera_uz


☝️«PSIXOSFERA» Маркази раҳбари, PhD Санжар Юлдашев Қўшма штатларнинг “Excellencia: International Multi-disciplinary Journal of Education” илмий журналининг таҳририй ҳайъати аъзолигига қабул қилинди.

https://t.me/Psihosfera_uz

514 0 1 10 39

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔥"АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИЯ" курсида тингловчиларимиз метафоралар оламига шунғиб кетишди😊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


⁉️Пенитенциар психология нима?

💠Бу, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг психологиясини ўрганувчи, ҳамда уларга психологик ёрдам кўрсатш ва реабилитация қилиш масалаларини қамраб олувчи алоҳида амалий-психологик соҳадир.

🔥Пенитенциар психология амалий психология учун янги ва мураккаб соҳа бўлганлииг учун, бу соҳада ишлайдиган ҳамкасбларимизни қўллаб қувватлаш, ҳамда психологик иш олиб бориш инструментларини бойитиш бугунги куннинг долзарб муаммосидир.

✔️Тошкент локациясида жойлашган колониялар психологлари учун жамоамиз номидан “Пенитеницар психологнинг касбий тўплами” комплектлари тайёрланди ва уларга тақдим этилди.

https://t.me/Psihosfera_uz

674 0 10 6 14

☝️Нумерология - бу рақамлар ва инсоннинг келажаги ёки характери ўртасидаги диний, эзотерик ёки мистик алоқаларнинг мавжудлигига ишонишга асосланувчи сохта йўналиш. Унинг тарафдорлари сўзлар, исмлар ва ғоялардаги ҳарфларнинг рақамли қийматини ўрганишга ишора қилади ва натижалари кўпинча паранормал, астрология ва бошқа башоратлар билан боғлиқ.

🔥Илмий нуқтаи назарга кўра, рақамлар шунчаки маъно-мазмунга эга эмас ва инсон ҳаётига таъсир қилмайди. Шунинг учун, нумерологияга илмий жило кўринишини бериш учун рақамлардан фойдаланадиган хурофот ва сохта фандир. Скептиклар нумерологик тамойиллар ва усулларини қанчалик илмийлигини текшириш учун иккита синов ўтказдилар. Бири Буюк Британияда 1993 йилда, иккинчиси 2012 йилда Исроилда профессионал нумеролог ва 200 нафар ўрганилувчи иштирокида ўтказилган. Тажриба икки марта такрорланган ва ҳар сафар салбий натижаларни кўрсатаверган.

https://t.me/Psihosfera_uz


☀️Бугун “PSIXOSFERA” Амалий психология маркази директорининг муовини РАИМДЖАНОВ МИРКАРИМ ТОЛИБЖОН ЎҒЛИнинг таваллуд айёми! Шу муносабат билан, Миркарим Раимджановни табриклаймиз ва келажакдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

https://t.me/Psihosfera_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.