Piskent tumani hokimligi

@PiskentHokimligi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Пискент тумани ҳокимлиги - маҳаллий бошқарув органи.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани , Амир Темур кўчаси, 138-уй.
Мурожаат учун: @PiskentHokimligiBot
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
21.10.2019 09:02
16 Oct, 14:14 (28 kun oldin)
​​​​#тасанно
Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси

6,5 миллиондан ортиқ обуначи (фолловер) ларига эга саҳифада Буюк алломамиз Ал-Хоразмийнинг инсон хулқи ва тарбиясининг нақадар муҳимлигини оддий арифметика орқали тушунтириб берганини кўриб қолиб чин дилдан хурсанд бўлдим.

Бутун дунё эътироф этадиган шундай алломалар етишиб чиққан юрт фарзандлари, албатта илм-фан бўйича дунёда етакчи даражага кўтарилишлари шарт.

Инглиз тилида ёзилган ушбу гапларнинг интернетда бошқа манбадан олинган таржимаси (шуни ўзбек тилида ёзган сайт муаллифларига алоҳида раҳмат):

"Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000."


Шерзод Шерматов,
Халқ таълими вазири.


Каналга обуна бўлиш