#фойдали
🔔Ангинада (врач тавсиясисиз) томоқни чайиш учун қулай бўлган бир қанча воситалар мавжуд. Қуйида уларнинг энг кенг тарқалган ва самарали турлари келтирилган:
❗️Муҳим!
Агар:
➖Томоқ оғриғи 3-4 кун давомида камаймаса;
➖Иситма ёки бошқа симптомлар кучайса;
➖Ёки оғриқ туфайли овқатланиш қийинлашса, шошилинч шифокорга мурожаат қилиш керак!
Доктор маслахатига кўра, томоқ учун самарали дори-дармонлар буюрилади.
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24
🔔Ангинада (врач тавсиясисиз) томоқни чайиш учун қулай бўлган бир қанча воситалар мавжуд. Қуйида уларнинг энг кенг тарқалган ва самарали турлари келтирилган:
☑️Туз, сода ва сув аралашмаси
✅Тайёрлаш:
🔴1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ туз ва 1 чой қошиқ сода қўшинг.
🔴Яхшилаб аралаштиринг.
✅Фойдаси:
Ушбу аралашма томоқни микроблардан тозалайди, яллиғланиш ва оғриқни камайтиради.
☑️Фурацилин эритмаси
✅Қўллаш:
🔴1 фурацилин таблеткасини майдалаб, 1 стакан илиқ сувда эритинг.
🔴Томоқни кунига 3-4 марта чайқанг.
✅Фойдаси:
Бактерияларга қарши кучли таъсир кўрсатади.
☑️Хлоргексидин
✅Қўллаш:
🔴Дорихоналарда тайёр эритма шаклида сотилади.
🔴Томоқни кунига 2-3 марта чайқаш мумкин.
✅Эҳтиёт бўлинг: Эритмани ютишдан сақланинг.
☑️Мирамистин
✅Қўллаш:
🔴Томоқни ёки оғиз бўшлиғини чайқаш учун махсус шишада сотилади.
✅Фойдаси:
Антисептик таъсири бор, инфекцияни камайтиради.
☑️Ромашка ёки календуланинг настойкаси
✅Тайёрлаш:
🔴1 ош қошиқ қуритилган ромашка ёки календула гулларини 1 стакан қайноқ сувда 15-20 дақиқа давомида дамлаб, совутиб олинг.
🔴Томоқни кунига 3-4 марта чайқаш тавсия этилади.
✅Фойдаси:
Табиий антисептик бўлиб, яллиғланишни камайтиради.
☑️Йод қўшилган тузли сув
✅Тайёрлаш:
🔴1стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ туз ва 1-2 томчи йод қўшинг.
✅Эҳтиёт бўлинг: Йодни кўп миқдорда қўшманг, чунки бу шиллиқ қаватни зарарлаши мумкин.