#Лиқилдоқлар
🌐Боланинг лиқилдоқлари нимани англатади???
❗️Бош айланаси ва кўкрак айланасининг меъёрий ўлчамларини билиш жуда муҳимдир. Айниқса, бошга сув йиғилиш ( гидросефалия) ёки микросефалия каби муаммоларнинг олдини олиш учун жуда муҳимдир.
➕ PEDIATRIYA_24

🟥Бир ёшгача бўлган болаларнинг бош суякларининг битишган жойида катта ва кичик лиқилдоқлари бўлади.
🟥Ён лиқилдоқлар, асосан, бола туғилганда берк бўлади, кичик лиқилдоқлар энса соҳасида бўлиб, 3 ойда битади.
🟥Катта лиқилдоқлар эса 3х3 см бўлиб 1,5 ёшда битади. Катта лиқилдоқнинг чуқур бўлиб қолиши сувсизланишдан, аксинча таранглашиши бош мияда босим ортганини билдиради.
❕Етук туғилган чақалоқда бош айланаси 33-36 см,
3 ойда 38-40 см,
6 ойда 43-44 см,
1 ёшда 46 см бўлади.
🟥Боланинг кўкрак айланаси меъёрдан паст бўлса, боланинг овқатланиши етарли эмас ёки овқатнинг сўрилиши бузилган бўлади.
❕Янги туғилган етук чақалоқда 30-34 см ,
3 ойда 40 см,
6 ойда 44,5 см,
1 ёшда 47-49 см бўлади.
🟥Бош ва кўкрак айланасини ўзинингиз сантиметр лента ёрдамида ўлчанг ва меъёрдан фарқ қилса дарҳол болалар шифокорига мурожаат қилинг.
➕ PEDIATRIYA_24