Корея Республикасида қайта меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2022 йилда махсус тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига
Корея Республикасида қайта меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2022 йилда махсус тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар шахсий маълумотларини SPAS базасига киритиш жараёни 2023 йилнинг 23 январидан 4 февралигача амалга оширилишини маълум қиламиз.
Шахсий маълумотларни SPAS базасига киритиш тизимига ўзгартириш киритилгани сабабли, янги намунадаги сканер орқали паспортдан нусха олиш учун номзодлардан рўйхатда кўрсатилган саналарда хорижга чиқиш паспорти ҳамда тўлдирилган анкета билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига келиш сўралади.
👉 Номзодларнинг Агентликка келиш санаси
👉 Анкета намунаси
Эслатиб ўтамиз, маълумотларни базага киритиш жараёни соат 9:00 дан 18:00 гача амалга оширилади.
📍 Манзил: локация
Kanalga ulanish👉
@Payariq_ABKM