НОГИРОН ЕТИМ ЙИГИТ: “Президент бобо, бошимга ташвиш тушди, ўтиниб сўрайман, ёрдам беринг!”
“Мен – Дилшод Бўриев, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Гулистон маҳалласидан мурожаат йўлламоқдаман. 2-гуруҳ ногирониман. Аввалроқ йўллаган видеомурожаатимда мени болалигимдан боқиб олган онам 2-синфлигимдан мактабга ҳам қўймай, тиланчиликка мажбурлагани ҳақида айтган эдим.
Кейин президентимиз номидан менга уй беришди. Аммо ўгай онам мени ва хотинимни ўз номимдаги уйдан кўчага ҳайдади. Айни пайтда қайнонамнинг уйида вақтинча яшаб турибмиз. Ҳозир ҳам уй кредитини, ҳам ўгай онам бизнинг номимизга олган 11 миллион сўм кредитни тўлашимиз керак.
Кредитни қайтармасак, судга беришлари мумкин! Емаган сомсага пул тўлаш жонимга тегди! Энди нима қилай, жонимга қасд қилайми? Сабрнинг ҳам чегараси бор-ку!
Президент бобо! Ўтиниб сўрайман, уй ва қарз масаласини ҳал этишда менга кўмак беринг! Азиз юртдошлар, сизлар ҳам имкон қадар ёрдам беринглар!”
@Ozodlik_Radiosi_24