❓Мактабларда бу йил 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш жараёни қандай бўлади?
Хар йили бу пайтда 1 синфга қабул қилиш жараёнлари бошланиб, ўқувчиларнинг рўйхатлари ва уларнинг йиғма жилд ҳужжатлари шакллантирилиб халқ таълими бўлимларига маълумотлар тақдим этиш ишлари бошланар эди.
Ҳўш бу йил мактабларда 1 синфга ўқувчиларни қабул қилиш жараёни қандай амалга оширилади?
Бизга келган мурожаатларга қаранганда айрим жойларда бошланғич синф ўқитувчилари уйма-уй юришгани, айрим жойларда эса ота-оналар мактабга келиб ҳужжатларни расмийлаштираётганликлари ҳақидаги хабарлар келиб тушмоқда.
Аслида “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом”га мувофиқ мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Лекин ҳозир Ўзбекистонда карантин тартиби жорий этилганлигини ҳисобга олсак бу карантин қоидаларига зид ҳаракат ҳисобланади.
Ёдингизда бўлса жорий йилнинг 1 май куни Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари, вилоят бошқармалари, туман бўлимлари вакиллари ҳамда таянч мактаблар директорлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Бўлиб ўтган йиғилишда вазирлик янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ҳам фикр билдириб, вилоят бошқармалари ва туман бўлимларига 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш масаласи бўйича шошма-шошарликка йўл қўймаслик бўйича алоҳида кўрсатмалар бериб, 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш масаласи бўйича керакли кўрсатмалар вазирлик томонидан берилишини айтиб ўтган эди.
Шунингдек кеча, 15 май куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Газета.uz га берган интервьюси сўнгида насиб қилса бу йил ҳам мактабларга 1-синф ўқувчиларни қабул қилиш жараёни агар Ўзбекистонда карантин тартиби якунланса июнь - август ойларига режалаштирилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Шундай экан бу масалада шошма-шошарликка йўл қўймаслик, энг муҳими вазирлик томонидан 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш масаласи бўйича керакли кўрсатмалар берилгунига қадар ўзбошимчалик билан ҳаракат қилмаслик лозим.
Эслатиб ўтамиз, умумтаълим муассасаларининг 1-синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади. Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради.
@Ozodlik_Radiosi_24