Бу гул ўлгур, шунча илҳақ турган қизларнинг устидан ўтиб, ширинлик еяётган Санам тарафга учди. Буни кутмаган Санам нима қилишга ҳам ҳайрон. Гулдан қочаман деб ортга тисарилган Санамнинг оёғи нимагадир илдию, ортга кетди. Ерга қаттиқ тушишини ўйлаган Санамгина кўзларини чирт юмиб олди. Аммо, ерга йиқилмади. Уни кимдир тутиб қолди.
Ерга йиқилмаганини сезган секин кўзларини очар экан, уни тутиб қолган Юсуф эканлигини билди. Бир муддат нигоҳлар тўқнашди. Юраклар тез - тез ура бошлади.
— Яхшимисан? — Юсуф бироз хавотир билан сўради.
— Менимча ҳа, — Санам зўрға жавоб берди.
— Аниқми? — негадир Юсуфнинг сўз оҳанги ўзгарди.
— Ҳа аниқ, — Санам туришни ҳам ҳаёлига келтирмасди. Негадир шу туриши унга жуда ёқиб кетаётганди.
— Унда яхши, — Юсуф кулиб бир кўзини қисиб қўйдида Санамни қўйиб юборди. Ерга ярим метрча қолган Санам бели билан қаттиқ тушди. Қилган ишидан мамнун бўлган Юсуф қаддини ростладида, қўлидаги гулдастани бориб Маржонага тутқазди. Санам шундагина келиннинг гулдастани Юсуф ушлаб қолганини билди. Йиқилган жойида бирам хўрлиги келиб кетди. Аммо, ҳозир йиғлайдиган пайт эмас.
— Аҳволинг яхшими? — ундан хавотир олиб келган Дилнозанинг ёрдамида ўрнидан турар экан, Юсуфни бўғиб қўйгиси келарди. — Ҳеч қаеринг оғримаяптими? — Дилноза ҳали ҳам хавотир билан ҳол - аҳвол сўрарди.
— Ҳа яхшиман, — Санам сал нарида ўзига ғолибона кулиб қараб турган Юсуфга нафрат билан қараганча жавоб берди.
— Анави тентак, нега бунақа қилди? — Дилноза ҳам Юсуфга еп қўйгудек қаради. — Нима бало эсини еганми у? Қиз болага ҳам шунақа қиладими?
— Қўявер, мен буни шундай қолдирмайман. У ҳали бунга жавоб беради. Ахир, мен аламимни олмасдан қўймайман буни биласан, — дугонасига қараб жилмайди.
* * *
— Амаки, — эрталабки нонушта пайти гап бошлади Санам. — Яминовлар билан ҳамкорлик бошлаётган бўлсангиз, улар билан бўладиган ҳамкорликда мен ҳам иштирок этсам дегандим. — Ҳошим акага ҳам айнан шу керак эди.
— Майли, ўзим ҳам шуни ўйлагандим. Маржона иккаланг Юсуф Яминовдан иш ўргангани борсангиз жуда яхши бўларди.
— Мен розиман, сен-чи? — Санам ўйлагани анча осон битганидан хурсанд ҳолда Маржонага юзланди.
— Майли, дадам нима деса шу. — Юсуф исмини эшитиб, юрак уруши ўзгариб кетган Маржона секингина жавоб берди.
— Унда яхши. Бира тўласи ёнимизга Дилнозани ҳам оламиз. Учаламиз бирга иш ўрганамиз. Қандоқ яхши, ҳаммаси худди ўқиш пайтларидагидек. — Санам ҳозир ҳаммасини Юсуфдан аламини олиш учун қилаётганди. Аммо, билмасдики кун келиб қалби қаттиқ оғришини, яқинларим деб билгани унга қаттиқ зарба беришини. Билганида балки бундай қилмасмиди.— Нима деб ўйлайсан, у бизга иш берармикин? — Дилноза ҳаяжонланганча гапирарди. — Кетимизга бир тепиб ҳайдаб юборсая?
— Қўрқма ҳайдамайди. Ҳайдашга урунса Маржонни ўзи гаплашиб қўяди, бўлажак "эрча" си билан, — кулди Санам.
— Ростан ҳам, — кулганча Маржонага қараркан, — келин бола ўзларимизданку, нега ғам еймиз, — Дилноза ҳам унга қўшилди.
— Эеееее қўйсангларчи, — икки юзи қизарганча кўзларини олиб қочди. — У ҳали менга уйланиш - уйланмаслиги ҳам гумонку, сизлар дарров "эрча", "келин бола" қиласизлар. — Қизлар кулишиб, ҳазиллашиб гаплашганча Юсуфнинг офисига қандай келганларини ҳам билмай қолишди.
— Оббоооо, шу каталакдек жойда ишлаш учун 4 йил умримни сарфладимми? — Олдида турган кичик бинога қараганча норози бўлди Дилноза.
— Биз бу ерга иш ўргангани келдик. Агар билсанг, ҳозир таниқли бизнесменларнинг деярли барчаси кимсан Юсуф Яминовдан иш ўрганишни хохлашади. Бунинг учун миллионлаб пулларини сарфлашга тайёр. Сенга эса бу имконият текинга берилмоқда. Шундай экан нолишни бас қилдида, қани ичкарига юр. — Санам кеча интернетдан топиб ўқиганларини айтганча ичкарига кирди. Маржона ва Дилноза ҳам унинг ортидан киришди. Қабулхонада уларни юзида табассум билан Шоҳсанам кутиб олди.
— Ассалому алайкум, хуш келибсизлар.
— Ассалому алайкум. Мен Санам Агзамоваман. Бу Маржона Агзамова, бу Дилноза Умарова. Биз Қодир Агзамов билан ҳамкорлик иши юзасидан Юсуф Яминовнинг олдига келгандик.