#долзарб
Ҳиндистондан Кумар, Хитойдан Шин, Ўзбекистондан Жўравой гринкард ютиб АҚШга келди. Ҳаммаси ўқимаган оддий одамлар.
Хитойлик кирхонага, Ҳинд дўконга, Ўзбек эса ошхонага ишга кирди. Ҳаммаси тиним билмай ишларди.
Ҳинд билан Хитойлик қаттиқ ишлаб, емай-ичмай, топганига боласини ўқитарди.
Ўзбек эса икковидан ҳам кўпроқ ишлаб, топганини Ўзбекистонга жўнатарди. Укаларига данғиллама тўйлар қилди, қаср уйлар қурди.
Кунлар келиб Ҳинд ва Хитойнинг боласи кучли доктор ва инженер бўлиб, тақдири ота-онасиникидан бошқача бўлиб кетди.
Жўравойнинг боласи эса ўзига ўхшаган оддий ишчи бўлди. Россияга ишлагани кетди.
Билим билан саодат йўли очилади, шунга кўра, илмли бўл, бахт йўлини изла.
Аҳмад Югнакий
👉
Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг