OLOT VA OLOTLIKLAR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


•Олот туманидаги энг муҳим хабарлар одатий нашрларга тушмайдиган форматда.
•Биринчи бизда, кейин бошқаларда
📩Мурожаат, таклиф, шикоят, реклама қутичаси: ✏ @ABC_OLOT
📞 +99893 5847050
Каналга уланиш учун👇

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барча ташкилотлар Янги Тошкентга кўчирилади

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади», — деди у.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


*** ПУЛНИНГ ХАЁТИМИЗДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ РОЛИ *

🌓 Пул йўқлигида – қўй,мол боқамиз.
Пул бўлса эса – ит боқамиз.

Қачонки камбағал бўлсак – тоғдан йиғиб келган ёввойи ўтларга қаноат қиламиз.
Бой бўлсак – қиммат ресторанларда ёввойи ўтларни таом сифатида буюртма қиламиз.

Пул йўқлигида – велосипедда юрамиз.
Пул бўлса – меҳмонхонада ўрнатилган велотренажёр педалини айлантирамиз.

Пул йўқлигида – уйланишни орзу қиламиз.
Пул бўлса – ажралишни орзу қиламиз.

Пул йўқлигида – хотин котиба бўлиб ишлайди.
Пул бўлса – котиба “хотин” бўлиб ишлай бошлайди.

Пул йўқлигида – бордай кўрсатамиз.
Пул бўлса – йўқдай кўрсатамиз.**🤨😊💥

Ғалати одамлар даври келгандай гўё, бир-бирларига разилликлар қиладида, кейин кечиримни бир-бирларидан эмас худодан сўрайдилар

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


#Диққат

❗️Ҳафтанинг биринчи ярмида +22 даражагача иссиқ ҳаво кутилмоқда

Синоптикларнинг хабар беришича, пайшанба кунидан бошлаб ҳаво совуқлашади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади.

Реакция!(👍🏼👎🏼)

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Истасангиз беҳили, истасангиз тухумли полов.

Келиб, кўриб, тановул қилинг!

Соат 12:00 да сузилади.

Доставка: 1 порсияси 30 000 + 1056 такси хизмати алоҳида тўланади.

📞+998995592441

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Ҳатто кичик бир яхшиликни-да арзимас санаманг.

Шу дархтни ниҳоллигида ўткизаётган киши қанчалик буюк иш қилаётганини хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак…

Реакция!(👍🏼👎🏼)

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Идеал оила формуласимиш

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


🌱 Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

ХАММАМИЗ УЧУН ОМАДЛИ ВА БРОКАТЛИ ХАФТА БЎЛСИН

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Шу расм изоҳига “Банк эшиги” деб ёзиб қўйишибди.

Сиз қандай ном берасиз, изоҳларда қолдиринг

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
…“Мусаффо” кунларнинг бирида
Отам мусофирга кетган маҳали,
Укам билан “сариқ” бўлгандик ёмон.
Дўхтирга, дорига пул йўқ шекилли
Жўҳори попугин қайнатиб бергач
Кўйимизга боқиб,
Сизнингда рангингиз бўлганди сомон.
Сариқ рангни шундай англайман ҳамон.

Отам ватанини севарди жуда.
Унутмаслик учун уни сафарда
Баҳор ифорини кўтариб бошга
Дўпписин остида кетди авайлаб.
Тўрт фасл ортидан қайтди саҳарда
Оппоқ дўппи бўлиб сочлари...
Бошидан,
кўнглидан не ўтса ўтди.
Чизмай қўйди,
чалмай қўйди,
айтмай қўйди...
Сўнг алам устида айтдим, онажон:
Отамни ватани унутди!

Соғинч шеърлар ёздим қучиб рубобни,
Укам қўшиқ айтди отамнинг овозида.
Отам дала чопди,
Сиз орзу ёпдингиз.
Қамаша бошлади дунёнинг ранги.
Ишончим – рубобнинг торлари эди.
Шунда ҳам чаляпман дилда борини.
Аммо,
Келажак кўзига тик боқай деса
Ватан унутмасин Оталарини!

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Деворга скотч билан ёпиштирилган банан 6,2 миллион долларга сотилди

Дунёдаги энг қимматли банан Sotheby аукционида 6,2 миллион долларга сотилди. Бу ноодатий асар 2019 йилда италиялик провокатор рассом Маурицио Каттелан томонидан яратилган “Комедиант” номли инсталляциянинг бир қисми. Асарнинг ўзи оддий банан бўлиб, у деворга скотч билан ёпиштирилади. Инсталляция сертификати ва бананни чириб қолганда алмаштириш бўйича йўриқнома билан бирга сотилади.

Аукционда беш дақиқа давом этган кескин савдода хитойлик криптовалюта тадбиркори Жастин Сан ғолиб чиқди. Унинг фикрига кўра, бу санъат асари жамиятда янгича фикр ва баҳсларни келтириб чиқаради.

Нью Йорк Таймснинг ёзишича, унга ишлатилган банан аслида Манҳэттендаги Юқори Ист-Сайддаги мева растасидан 35 центга сотиб олинган. Бангладешлик сотувчи унинг банани шунча катта суммага сотилаётганини билмаган.

“Комедиант” биринчи марта 2019 йилда Майамидаги Art Basel кўргазмасида намойиш этилган ва катта шов-шувга сабаб бўлган. Бу санъат асари замонавий санъат чегараларини синовдан ўтказиб, унинг моҳияти ҳақида баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Бу банан санъатнинг янги чегараларини белгилаб, унинг қадр-қимматини қайта кўриб чиқишга чақирув бўлди.

Қизиғи, сотиб олган криптачи бананни ўзи емоқчи экан:)

Сиз нима дейсиз, буни санъат асари дейиш мумкинми?


Ниҳоят, Муниса Ризаева Аргентинада туғибди. Ўғил! Жиян муборак ҳаммага.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
– Ҳой бола, нима қиляпсан? – деди
– Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
– Менга ҳам сотасанми?
– Ҳа, сотаман.
– Неча пул туради?
– 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.

Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
– Ҳой бола, нима қиляпсан?
– Жаннатни бўлиб сотяпман.
– Менга ҳам сотасанми?
– Ҳа, сотаман.
– Неча пул туради?
– 1 000 000 лира.
– Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
– Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин, жаннат на арзон на қиммат… Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


⁉️Сиз қанча ухлайсиз?

▫️0-2 соат - бу оралиқдаги уйқу диққатни жамлашнинг қийинлашуви ва эътиборнинг кескин пасайишига олиб келади.

▫️3-4 соат - қонда қанд миқдори кескин кўтарилади, тана вазни орта бошлайди.

▫️5-6 соат - организм мушак массасини йўқотади, очлик ҳисси кучаяди ва шунинг учун одам тез-тез овқатланади, вақт ўтиши билан иммунитет заифлашади ва организм тез-тез касал бўлиб қолади.

▫️6-7 соат - когнитив функциялар ва хотирани тиклаш учун бу уйқу миқдори минимал ҳисобланади.

▫️7-8 соат - одам ўз танасини барқарор ушлаб туриши мумкин, қондаги қанд миқдори нормал бўлиб қолади.

▫️8-9 соат - катталар учун оптимал уйқу миқдори.

▫️10 соат - бундай уйқу тўлиқ тикланиш учун оғир стресс ёки жисмоний фаолликдан кейин керак бўлади.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди

Kun.uz манбасига кўра, сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

Ҳукуматнинг расмий саҳифаларида бу тайинлов эълон қилинмади.

Маълумот учун, Баходир Қурбонов 1969 йил Жиззах вилоятида туғилган.

2015—2018 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2018 йил февралида унга генерал майор ҳарбий унвони берилиб, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган. 2019 йил февралида эса у Ўзбекистон мудофаа вазири сифатида иш бошлаганди ва ўшанда бу лавозимга Абдусалом Азизовни ўрнига тайинланганди.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Кун.Уз айтди

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Бухорода тиббиёт соҳасидаги мурожаатлар энди бошқарма бошлиғининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади

Тизимда коррупция, непотизм, адолатсизлик ва қонунларнинг қўпол равишда бузилиши ҳақида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиевнинг +998771022801 шахсий телефон рақами орқали аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди.
📌 Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
☎️«1064» қисқа рақамли ишонч телефони;
Телеграм-бот: @tib1064bot

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Муроса қилсак, қанд еймиз. Муроса қилмасак, панд еймиз.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сув бормайдиган жойга дарахт экилмайди.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Саломатлик бурчаги

Кимда қанақа?

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Бектемир туманидаги дарахт экиш тадбирида қатнашди.

OLOT & OLOTLIKLAR ✔️
♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.