#Тантана
Эл бахтига омон бўлинг, шифокорлар!
“Иссиқ жон иситмасиз бўлмас” дейишади. Инсон бу ҳаётда яшар экан, саломатлиги билан боғлиқ бирор муаммо пайдо бўлса, дардига даво истаб дарҳол шифокор ҳузурига шошилади. Улар ҳар вақт биз учун ҳақиқий маънода саломатлик қўрғонининг посбонларидир. Зеро, соғлиқ барчамиз учун энг зарур ва тенги йўқ улуғ неъматлардан биридир.
Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу куни жаннатмакон юртимизнинг барча воҳаларида соғлиқни сақлаш соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган шифокорлар, тиббиёт ходимлари яна бир бора эътироф этилиб, эъзозланади.
Жумладан, куни кеча шаҳримиздаги “Тошпўлат” тантаналар мажмуасида ҳам тиббиёт ходимлари куни муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ва Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида байрам тадбири ташкиллаштирилди. Унда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан самимий қутлар экан, эл-юрт саломатлиги йўлида беминнат хизмат қилаётган бу фидойи инсонларнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Маълумот учун айтиш жоизки, шаҳримиз Тиббиёт бирлашмаси негизидаги тиббий муассасаларда 230 нафар олий маълумотли шифокорлар, 1626 нафар ўрта-махсус маълумотга эга тиббий ходимлар ҳамда 849 нафар кичик тиббий ходимлар фаолият юритиб, нафақат шаҳримиз фуқароларига, балки қўшни туман фуқароларига ҳам тиббий хизмат кўрсатмоқда.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q