Олмалиқ ҳаёти | Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

@Olmaliqhayoti Yoqdi 12
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, тадбирлар, эълонлар ва бошқа қизиқарли маълумотлар.
Мурожаатлар учун: @Olmaliqhayotibot
Муҳокама учун канал гуруҳи: https://t.me/joinchat/FneZxxS0rMRssgmjbf1nVg


👉 https://t.me/Olmaliqhayoti
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
28.05.2018 01:51
​​МИБ Тошкентдаги ярмаркада ярим миллиард сўмдан зиёд маҳсулотни сотувга қўйди

Мажбурий ижро бюроси органлари республикамизнинг барча ҳудудларида эркин савдо ярмаркаларини ташкил этмоқдалар.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳудудий иш юритувидаги ижро ҳужжатлари асосида давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар ва товар-моддий бойликларни реализация қилиш учун “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудида савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Савдо ярмаркасида жами 560 миллион сўмдан ортиқ мол-мулклар савдога қўйилди. Шундан фуқароларимиз томонидан 42 миллион сўмлик маҳсулотлар харид қилинган.

Мазкур савдо ярмаркаларини ташкиллаштиришдан мақсад - мажбурий ижро бюроси органлари ташаббуси билан давлат даромадига ўтказилган товар-моддий бойликларини реализация қилиш жараёнини шаффофлигини таьминлаш ҳамда давлат бюджетига тушум манбаини кескин оширишдир.

Мажбурий ижро бюроси хабарида қайд этилишича, фуқароларимиз ушбу савдо ярмаркаларидан мамнун эканликларини билдиришмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww