Olmaliq hayoti

@Olmaliqhayoti Yoqdi 3
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, тадбирлар, эълонлар ва бошқа қизиқарли маълумотлар. Мурожаатлар учун: @Olmaliqhayotibot
👉 Сайт: Olmaliqhayoti.Uz
👉 https://t.me/Olmaliq_haqiqati
👉 https://t.me/Olmaliqhayoti
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
28.05.2018 01:51
19 Jul, 15:03 (119 kun oldin)
#Эшитдингизми

Вилоятимиз йўлларида тиббий ёрдам хизмати йўлга қўйилди

Ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши автомобиль йўлларида ҳам эҳтиёткорликни талаб қилмоқда. Шу боис, Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари йўлларда турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича керакли чора-тадбирларни кўрмоқда.


Тошкент вилоятини водий вилоятлари билан боғловчи “Қамчиқ” довонида жойлашган “Чинор”, Бекобод йўналишида жойлашган “Ойбек” мунтазам ЙПХ масканлари, Олмалиқ – Оҳангарон чорраҳаси ҳамда М39 халқаро автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудида барча зарур дори-дармон ва керакли жиҳозлар билан таъминланган шифокорлар тез ёрдам машинаси билан навбатчилик қилмоқда. Табиийки, уларга ЙПХ ходимлари доимий кўмак бериб турибди.


ЙПХ ходимлари ҳайдовчилар билан суҳбат жараёнида йўлда ҳаракатланишда об-ҳаво шароитини инобатга олиш, зарурат бўлмаганда, куннинг иссиқ вақтида транспорт бошқаришдан тийилиш каби тавсиялар бериб, агар фуқаролар ўзларини ёмон ҳис қилса шифокорлар кўригидан ўтиши мумкинлигини тушунтирмоқда.


Улуғбек НУРМУҲАМЕДОВ,
Тошкент вилояти ИИБ
ЙҲХБ ходими


Манба: https://t.me/haqiqatonline

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:?
https://t.me/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA