Olmaliq shahar hokimligi | Rasmiy kanal dan repost
#расман
ИСИТИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ
⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан жорий йил 16 октябрь куни “Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 9 октябрдаги 45-сонли қарори ижроси тўғрисида”ги қарор имзоланди.
📌 Мазкур қарорга кўра, шаҳарда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштирувчи комиссия таркиби тасдиқланди.
❗️ Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги қошида кун-у тун фаолият юритувчи махсус штаб ташкил этилиб, 70-614 05 23 диспетчерлик алоқаси йўлга қўйилди.
▶️ Қарорнинг 8-бандига мувофиқ, марказлашган иссиқлик таъминотининг ишлаш тизимини текшириш ҳамда имкониятини аниқлаш учун 2020 йил 19 октябрдан бошлаб, иссиқлик манбаларидан чиқадиган иссиқлик энергиясининг айланма ҳаракатини ишга туширилиши белгиланди.
🔰 Белгиланганидек, шаҳардаги ширкатларнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиниб, ширкатлар “яхши”(яшил), “ўрта” (сариқ) ва “оғир”( қизил) тоифаларга ажратилиб, “оғир” аҳволдаги ширкатларга бириктирилган уйлар “бошқарув сервис компания”ларига бириктирилади.
✅ Шаҳар сектор раҳбарлари куз-қиш мавсумини талафотсиз ўтказиш юзасидан ҳар ойда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ҳамда брифинглар орқали жамоатчиликка ҳисобот беради.
@Olmaliq_shahri