Ipotekabank OTP Group dan repost
“Ипотека-банк” АТИБ Олмалиқ филиалида юзага келган вазият бўйича
Бугун телеграмм каналларда банкнинг Олмалиқ филиали биноси олдида кўплаб мижозлар тўпланганлиги ҳақида видео тарқалди.
Ушбу ҳолатнинг юзага келиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
2020 йилнинг 7 октябрь куни банкнинг Олмалиқ шаҳрида жойлашган йирик корхоналарнинг ишчи-ходимлари пластик карталарига иш ҳақи тўловлари ўтказилган.
Бугун 8 октябрь куни банк мижозлари коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш, банкомат орқали нақд пул ечиш ҳамда муддати тугаган карталарни янгисига алмаштириш учун филиалга ташриф буюрган.
Бунда қайд этиш керакки, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар, Охангарон туман бўлимлари ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор туман бўлими томонидан ундирув қаратилган 4 мингга яқин жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига банд солиш бўйича “Ипотека-банк” АТИБ Олмалиқ филиалига кўрсатма берилган.
Ҳисобварақларига таъқиқ қўйилиши натижасида банк карталаридан фойдаланиш чекланганлиги сабабли, мижозларнинг кўпчилик қисми ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида банк филиалига ташриф буюришган.
Ўз навбатида, банк филиали масъуллари томонидан фуқароларга Мажбурий ижро бюросининг бўлимлари томонидан берилган кўрсатмаларга асосан карталарга таъқиқ қўйилганлиги ҳамда таъқиқдан чиқариш мазкур бюро томонидан амалга оширилиши хусусида тушунтириш берилган.
Филиалда жисмоний шахсларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
📞Мурожаат учун: 1️⃣2️⃣3️⃣3️⃣