#матбуот_анжумани
⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва вилоят Транспорт бошқармаси ҳамкорлигида бугун "Олмалиқ шаҳрида жамоат транспорти хизматини ривожлантириш: муаммо, таклиф ва ечим" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
🚌 Анжуманда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов вилоят, жумладан, Олмалиқ шаҳрида йўловчи ташиш бўйича амалга оширилиши кутилаётган режалар хусусида ОАВ вакиллари ва анжуман иштирокчиларига ахборот берди.
👮🏽Шунингдек, анжуман давомида Олмалиқ шаҳар ДСИ, ИИБ ЙҲХБ, Монополияга қарши курашиш вилоят бошқармаси вакилларининг йўловчи ташиш фаолияти бўйича ахборотлари ҳам тингланди.
✅ Таъкидланганидек, шу йилдан бошлаб вилоятимизда "Дамас" русумидаги автоуловда йўловчи ташиш фаолиятига босқичма-босқич чек қўйилиб, ўрнига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун тадбиркорларга банк орқали имтиёзли кредитлар ажратилади.
📹 Анжуман якунида мавзу юзасидан "Олмалиқ ҳақиқати", "Алмалыкский рабочий", ОКМК ТВ мухбирлари, маҳаллий блогерлар ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб беришди.
@Olmaliq_shahri