AOKA - Rasmiy kanali dan repost
Президент ҳужжатлари ижросининг янги тизими жорий этилади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарор қабул қилингани, лекин ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас экани қайд этилди.
📌 «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — деди давлатимиз раҳбари.
✅ Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилади. Ўрта ва қуйи бўғин ходимларини ҳар бир соҳага оид қарор бўйича ўқитиш ташкил этилади. Адлия вазирлиги вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари эса қарорларни тадбиркор ва фуқароларга тушунтиришга масъул бўлади.
🔎 Қарорлар ижросини назорат қилишнинг энг унумли воситаси — жамоатчилик иштироки ва назорати. Шу боис «жамоатчилик эшитувлари», «жамоатчилик мониторинги» тизимини жорий қилиш, бу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни фаол жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.
@aoka_uz