ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ

@Olmaliq_shahri Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали. Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
31.08.2019 11:43
10 Sep, 15:45 (62 kun oldin)
#вилоят_ҳокимлигида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, мазкур кенгаш раиси Рустам Холматов бошқарди.


Маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш юзасидан сўз юритилди.

Йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси вазифасига тизимда кўп йиллар самарали меҳнат қилган Раҳматилла Шералиев номзоди маъқулланди.

Йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов сўзга чиқди.
⬇️⬇️⬇️
http://t.me/haqiqatonline