#Муносабат
Шаҳримиз фуқароси томонидан шаҳар Тиббиёт бирлашмасига тааллуқли эътирозли мурожаат бўлган экан.
Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг маълум қилишича, оилавий поликлиниканинг Гагаринда жойлашган филиалида ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари режали эмлаш ишлари олиб борилади. Режали 13 хил эмлаш вакцинаси бепул ўтказилиб, жорий йилнинг шу кунига қадар вакцина таъминотида муаммо юзага келмаган.
Мурожаатчи ҳафтанинг бошқа кунлари, яъни сешанба ва пайшанба кунларидан ташқари ҳафта кунларида мурожаат қилган бўлса керак. Шифокорлар йўқлиги масаласига тўхталадиган бўлсак, поликлиника иш вақти 8:00 дан 20:00гача бўлиб, шифокорлар иш вақти тасдиқланган график асосида белгиланган. Яъни, битта шифокор иш вақти ҳар куни бир хил эмас, ўзгарувчан. Айрим кунлари эрталаб, бошқа кунлари кечки бўлиши мумкин.
Мижозлардан сўраб қолардикки, ўзингизнинг ҳудудий шифокорингиз иш графигини ҳафта кунлари бўйича билишингиз зарур. Чироқ ўчишига келсак, пайшанба куни марказлашган чеклов доирасида ҳақиқатдан ҳам бир соат давомида ўша ҳудудда чироқ ўчган.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q