#Расмий
Шаҳримизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти ўчирилганлиги юзасидан баёнот
Бундан бир соат аввал шаҳримизнинг Китве кўчасидаги 7, 7-a va 7-б кўп қаватли уйлари ҳамда 5/1 даҳасида электр таъминоти вақтинча ўчирилиб, ҳозирда тикланди. Ушбу масалага шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан зудлик билан ойдинлик киритилди.
Маълум бўлишича, аҳолига электр энергияси етказиб беришда чекловлар ўрнатилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошганлиги боис, энерго тизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.
Вазиятдан келиб чиқиб "Миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида, чеклов жорий этилмоқда.
Мазкур режа-графикка асосан, вилоятимизнинг белгиланган туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тайёр туришингизни илтимос қиламиз.
Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q