Olmaliq XTB Axborot markazi dan repost
Бугун Олмалиқ шаҳар "Металлурглар" маданият саройида шаҳар ХТБ тасарруфидаги мактабларнинг амалиётчи-психологлари иштирокида "Девиант ҳулқ-атворга эга ўқувчиларда ижтимоий психологик муаммолар ва уларнинг ечимлари"мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди. Меҳмонлар сарой ҳовлисида доира садолари остида кутиб олинди,сарой файеси эса мавзуга оид кўргазмалар билан жиҳозланган. Семинар дебочасида Давлатимиз мадҳияси янгради.Тадбирни шаҳар ҳокими У.И.Рахимов ҳамда Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи Н.Х.Рахмонқуловалар очиб беришди.Мусиқий чиқишлар,бугунги кун мавзусини ёритувчи саҳна кўринишлари йиғилганлар қалбида чуқур из қолдирди.Тадбир сўнгида шаҳар ХТБ мудири Ш.Э.Нормуродов сўзга чиқиб,амалиётчи-психологларнинг жамиятдаги ўрни беқиёс эканлигини айтди. Тадбир иштирокчиларни тақдирлаш ҳамда ватанимизни мадҳ этувчи гўзал қўшиқ билан якунланди. https://t.me/olmaliq_ustozlari