#Авто_рейд
Эндиликда Олмалиқда мунтазам авторейдлар ташкил этилади
Ҳамшаҳарларимиз томонидан йўлланаётган аксарият шикоятлардан бири шаҳардаги йўналишли транспорт ҳайдовчиларининг сифатсиз ва ноқонуний хизмат кўрсатиши юзасидан бўлиб, бу бўйича шаҳар ҳокими алоҳида фармойиш имзолашга мажбур бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Кеча, яъни 4 ноябрь куни шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан имзоланган №132Ф-сонли фармойишга асосан, эндиликда Олмалиқ шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳаракатини тартибга солиш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, мунтазам равишда умумлаштирилган авторейдлар ташкил этилиши белгиланди.
Фармойишга кўра, авторейдларни ташкил этиш бўйича алоҳида ишчи гуруҳи таркиби тузилиб, улар шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ИИБ, ИИБ ЙҲХБ, вилоят Транспорт бошқармаси вакили, оммавий ахборот воситалари, ДСЭНМ ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат.
Жумладан, бугун ташкил этилган авторейдда 28 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, 18 нафар пиёдаларга ҳамда 7 нафар ҳайдовчига ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан буён бу каби авторейдлар Олмалиқда мунтазам равишда давом эттирилади. (@Olmaliq_Shahri)
@Olmaliq_News
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgyTVsOtFqSmHE72Q