#Янги_корхона
Шаҳримизда яна бир комбинат очилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги “Ёшлик I” кони базасида “Олмалиқ КМК” AЖни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йилдаги “Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари асосида инвестицион лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида ОКМК таркибида “Ёшлик I” карьери, 3-МБФ қайта ишлаш комплекси ва мувофиқликдаги инфратармоқларига эга бўлган яна бир янги комбинатни бунёд этиш ишлари бошлаб юборилди.
28 октябр куни 3-МБФнинг қурилиш ишларини бошлаш тантанали маросими бўлиб ўтди. Янги бунёд этилаётган фабрика дирекцияси очилишига бағишланган тадбирда комбинат бошқаруви раиси Aбдулла Хурсанов, ОКМК корхона ва цехлари раҳбарлари, бошқарув аппарати бош мутахассислари иштирок этишди.
Янги дирекция штатида бугунга кунда 53 нафар олий маълумотли муҳандис-техник ходимлар жамланган бўлиб, 3-МБФни қуриш 2019-2023 йиллар давомида ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич ишга туширилиши мис ва қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришни ошириб борилиши билан кечиши режаланган.
Янги корхона Олмалиқ шаҳридан тахминан 6 километр узоқликда, Тошкент вилояти Пискент туманида, Қурама тоғ тизмасининг шимолий ён бағирларида қад ростлайди. Мазкур корхона “Ёшлик I” кон майдонининг 60 млн. тонна рудаларини йилига қайта ишловчи МДҲ давлатларидаги концентратларни қуйидаги йиллик ҳажмларда ишлаб чиқарувчи корхонаси бўлади:
мис - 166 минг тонна, молибден - 600 тоннадан ортиқ, кумуш 60 тоннадан зиёд, олтин - 15 тонна.
Манба:(@Olmaliq_Shahri)
@OlmaliqNews
Каналимизга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEgyTVsOtFqSmHE72Q