2019-2020 ўқув йили расман якунланди
🎓 Ўқув йилида мамлакатимизда 9942 та умумтаълим мактабларида 6,12 млн. ўқувчи таҳсил олди.
🖥 Қисқа вақт давомида учта телеканалда видеодарслар ташкил этилди. Унда 200 нафардан ортиқ педагоглар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари билан ҳамкорликда 3900 дан зиёд дарслар тайёрлаб, эфирга узатди.
✍️ Халқ таълими вазирлиги ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказмаслик бўйича қарор қабул қилди.
📝 Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилди. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилди.
🏅 Ҳудудлардан олинган буюртмаларга асосан, жами 6901 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медаль совриндорлигига даъвогар бўлмоқда. Улардан 4682 нафари олтин медаль ва 2219 ўқувчи эса кумуш медаль соҳиби бўлиши кутилмоқда.
⏰ Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.
@ohangaronshhokimligi