Toshkent viloyati hokimligi dan repost
❓Савол: Махсус карантин зонасида ишлаган ходимга 6 %лик ҳақдан ташқари қандайдир имтиёзлар борми? 6 %лик тўлов бу неччи соат учун берилади? 24 соатлик иш ҳаққи ёзиладими?
❗️Жавоб: Коронавирус касаллигига қарши курашиш жараёнида баъзи ижтимоий тармоқларда Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича карантин муасассаларига жалб қилинган тиббиёт ходимлари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даври учун ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир карантинга жалб қилинган куни учун лавозим ойлик окладдан хисобланади. Карантин муасасаларига жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга Меҳнат кодексининг 123-моддасига асосан бир кунлик иш смена вақти 12 соатдан ошмаган ҳолда белгиланади.
🌍 Instagram| Facebook| Telegram