꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: San’at


✍️Ota-Onalar haqidagi go'zal she'rlar va audio ijrolar muallifi Zohid Ziyoning rasmiy kanali...
📝She'rlarimizning mualliflik huquqi himoyalangan ruxsatsiz foydalanmang !!!
@ZohidZiyo (aloqa uchun)
@ONAMGAA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🔥Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Рўмолинг остида оқ сочлар сероб,
Қўйгин яширмагин мехрибонгинам.
Бизни деб минг ёққа елиб- югириб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Ажинлар тушибди гул юзларинга,
Маҳзунлик кирибди эҳ кўзларинга,
Қалтироқ қўшилиб бол сўзларинга,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Кузатсам, жуда тез қоляпсан хориб,
Лекин бирор мартта қўймадинг нолиб,
Қанийди ололсам дардингни бориб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Овозинг жаранглаб чиқмас негадир,
Ҳатто шижоатинг кетган қайгадир,
Бу сўзларни айтиш нақадар оғир,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Мехринг ўша-ўша ифоринг ўша,
Ёнимда турибсан бахтга бахт қўша,
Лекин мунгли қалбинг ғамларга гўша,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Эҳ, кечир мен қадринг билмаган нодон,
Сенга парво қилмай юрибман шодон,
Умримни берардим бўлганда имкон,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Куйсам куйинганим, кулсам кулганим,
Дунёда ҳаммадан ортиқ суйганим,
Кўнгил боғларимга мехр қуйганим,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Кел ўтир, кўксинга бошимни қўйиб,
Йиғлаб олайина бир тўйиб-тўйиб,
Оҳ умр ўтяпти дилимни ўйиб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Етар бўлди энди қийнама ўзинг,
Айт нима истайсан, бажодир сўзинг,
Энди қувончлардан ёшлансин кўзинг,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Худбинмиз ёки Нодон...

Муштипар Онама, муштипар онам,
Нега койимайсан, нодон ўғлингни...?
Ҳаттоки бир ойда бирбор борсам ҳам,
Дейсан: -Болажоним яхши келдингми...?

Жахл қилмайсанми келмадинг дея,
-Қайларда юрибсан эси йўқ бола...
Мен сени кутаман бедор бўлиб деб,
Нега тилларинга чиқмайди нола...

Дарров югурасан ошхона томон,
Паловга ҳаракат бошлайсан шошиб...
-Онажон уринма тезда кетаман,
Дейман иш ётибди бошимдан ошиб...

-Шу иш ўлгурингни бугунча тарк қил
Ишлар тугамайди дейсан тутоқиб...
Тўғри айтдинг Она шу иши ўлсин,
Ишни деб юрибман юрагинг ёқиб...

Баҳона иш эмас аслида Онам,
Буни ҳам бир четга сурса бўлади...
Бир олам савоблар еғмоқлик учун,
Юзинга термулиб турса бўлади...

Ўзим биламанку хатоларимни,
Куттириб дилингни қиляпман пора...
Дейсан: -Қўйгин болам шу гапларингни,
Куласан: -Бу ақлинг кирсайди зора...

Кўнглимни бир сенга оча оламан,
Бир сенинг ёнингда чиқади жолам...
Бир ойда бирбора борсам ҳам, кулиб,
Қарши олганинга қоилман Онам ..

Доимо қарайсанг кўнглим ичига,
Ўз кўнглинг четларда қолиб кетади...
Яхши юрибдими? Соғмикан дея,
Ҳаёлинг мен томон олиб кетади...

Муштипар Онама, муштипар онам,
Нега койимайсан, нодон ўғлингни...?
Ҳаттоки бир ойда бирбор борсам ҳам,
Дейсан: -Болажоним яхши келдингми...?

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Гоҳо қон йиғладим қадримга, Она,
Гоҳида суяндим сабримга Она,
Қучоғим тўлдирар меҳр истасам,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Бошқанинг боғига қўнмади кўнглим,
Учқундай милтираб сўнмади кўнглим,
Ўзга қучоқларга кўнмади кўнглим,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Гоҳи соғ, гоҳида оғриса таним,
Қулашим интизор кутганда ғаним,
Ғамимни емаса ҳатто суйганим,
Фақат сен ярашдинг бағримга она

Дунё деганида кетсам ҳам дайдиб,
Минг бор келавердим ёнинга қайтиб,
Кел қучиб ухлатгин аллалар айтиб,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Доим тафтинг билан исинди юрак,
Сенчалик бўлолмас ўзингдан бўлак,
Маккор гўзалларни қучмоқ не керак,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Фалакка етса ҳам фиғоним, оҳим,
Яна дуоларинг бўлар паноҳим,
Яхшиям яратган сени Аллоҳим,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

Яхшиям яратган сени Аллоҳим,
Фақат сен ярашдинг бағримга Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Тандирларда оташ ичра нонлар ёпиб,
Кулча берсанг қувонганман учиб-чопиб,
Ўша олов куйдирган у жойин топиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бола эдим, чарчашингни билмаганман,
Тинмай йиғлаб ухлатмасдан қийнаганман,
Улғайгунча қучоғингда ўйнаганман,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Жолаларим киприкларга ўзин осиб,
Уҳлай дейман кафтларинга юзим босиб,
Тиллоларга тўлдираман бир кун насиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Кимга бахту кимга ғавғо дунёсида,
Кема бўлдинг менга ҳаёт дарёсида,
Исинаман сенинг меҳринг зиёсида,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Дунёсини ташлаб келдим кўргин ана,
Ҳаммасини тушуняпман энди мана,
Аллоҳ сенга ўхшаганин бермас яна,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.3k 0 142 19 54

🔥Кўз ёшингиз қолдими Она...?

Баъзан кўрдим кўзингизда нам,
Армон раҳна солдими Она...
Бизлар кутган бахтли кунга ҳам,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Сабрингизнинг чеки йўқ қаранг,
Мен йиғламай турибман аранг,
Кўзингиздан яна бир сўранг,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Дардингизни айтдингиз тунга,
Гувоҳ бўлдим неча бор бунга,
Дуоингиз ижобат кунга,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Аламларнинг кўксини тиғланг,
Армонларнинг кўксини тиғланг,
Йиғласангиз бахтлардан йиғланг,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Оҳ волидам қаранг қошимда,
Омад турар, ҳумо бошимда,
Бахтни тутдим айни ёшимда,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Ҳаёт сизни йиғлатди кўп бор,
Синовлардан чекдингиз озор,
Ғамлар учун ясар эдим дор,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Баъзан кўрдим кўзингизда нам,
Армон раҳна солдими Она...
Бизлар кутган бахтли кунга ҳам,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Юракни озорлаб тўймайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Дилимга ҳаваслар тўлдирди дунё,
Гуллатди гоҳида сўлдирди дунё,
Бўлмаган ишимни бўлдирди дунё,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Эсласам кўзимда пайдо бўлар нам,
Ичимни ёритмас ёқилса ҳам шам,
Ҳамма нарсам бору ҳаётда эркам,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Ишқимни сойларга сўзлаб ўтяпман,
Висолинг ҳаёлда кўзлаб ўтяпман,
Йилларки кечалар бўзлаб ўтяпман,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Мени суйганларга менинг хушим йўқ,
Оҳ сени кўрмаган бирор тушим йўқ,
Қўлимда нима бор бунга ишим йўқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Бахтлиман деб қўяр гоҳида тилим,
Инкор қилаверар барчасин дилим,
Борлиги қувончим бўлган севгилим,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Юракни ҳар кеча қийнайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.2k 0 106 20 38

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔥Men seni juda ko'p aldadim Ona...

🎙️ Ozoda Rashidova
📝 Zohid Ziyo she'ri

@ONAMGAA
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlish
ni unutmang!!!


#ПРЕМЬЕРА

🔥Устозим...

Қўлингизнинг тафти қўлимда,
Дуоингиз сабаб парвозим...
Ўгитингиз тиргак йўлимда,
Борингизга шукур устозим....

Хар ҳарфга мехрингиз қўшиб,
Ўргатгансиз менга бирма бир...
Агар сизни эъзозламасам,
Қандай шогирт бўламан ахир...

Мактаб ўша хоналар ўша,
Мендек минглаб ўқувчингиз бор...
Лек мен учун сиз ягонасиз,
Чунки ёшлик қайтмайди такрор...

Саводларим чиқиб, ёзгунча,
Мехр билан бердингиз таълим...
Сизга бошим ерга теккунча,
Таъзимдаман азиз муаллим...

Узоқ умр кўринг ҳотиржам,
Қалбингизни эзмасин озор...
Фахрланиб юрингда сиз ҳам,
Қаранг биздек шогиртингиз бор...

Қўлингизнинг тафти қўлимда,
Дуоингиз сабаб парвозим...
Ўгитингиз тиргак йўлимда,
Борингизга шукур устозим....

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

6.9k 0 116 15 27

🔥Суймай қўяркан...

Ишларинг юришиб бой бўлиб кетсанг,
Ҳеч ким сени ёмон демай қўяркан,
Аммо даврон деган тулпордан тушсанг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Пулинг борлигида жонин берганлар,
Остонанг хатлашиб келмай қўяркан...
Ҳақ экан пул бўлса обрў деганлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Ғариб ҳолинг узра бир жони ҳалак,
Сендан кўп ўкиниб кулмай қўяркан...
Ҳар он борлигидан берибла дарак,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Кеча не буюрсанг тайёр турганинг,
Бугун айтганингни қилмай қўяркан...
Сени шу ҳолингча яхши кўрганинг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

Бевафо эканда ишонганинг ҳам,
Гоҳида қадрингни билмай қўяркан...
Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Тўртта томонингда гирён санамлар,
Пулингсиз назарга илмай қўяркан...
Сенданда ортиқроқ тортиб аламлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Бунча яхшисиз Она...

Сўзларингиз ширин бол,
Нурингиздан қуёш лол,
Фариштасиз эҳтимол,
Бунча яхшисиз Она...

Ифорингиз гул райҳон,
Юрагингиз кенг сайҳон,
Сизсиз боғларим пайҳон,
Бунча яхшисиз Она...

Сизла гўзал ҳар дамим,
Ёнимдасиз йўқ ғамим,
Чиройлигимсиз маним,
Бунча яхшисиз Она...

Бедорсиз беморимда,
Дилдошсиз дилзоримда,
Малҳамсиз озоримда,
Бунча яхшисиз Она...

Тиззангизга қўйсам бош,
Ўз-ўзидан чиқар ёш,
Қайдан шунча сабр-дош,
Бунча яхшисиз Она...

Миннатсизим, ҳимматим,
Бошимдаги чимматим,
Баҳоси йўқ қимматим,
Бунча яхшисиз Она...

Сўзларингиз ширин бол,
Нурингиздан қуёш лол,
Фариштасиз эҳтимол,
Бунча яхшисиз Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

4.4k 0 105 18 43

#ПРЕМЬЕРА

🔥Она мени бағрингизга босиб қўйинг...

Кунда ҳасрат кунда дарду аламдаман,
Гоҳ қоғозман гоҳ қўлдаги қаламдаман,
Тўрт ёнини қумлар босган даламдаман,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Сиздан бошқа ким тингларди нолаларим,
Қуриб битди кўнглимдаги лолаларим,
Узилмасдан сўнгги сабр толаларим,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Шу чамаси менга бахтлар етмай қолган,
Аламлар ҳам келиб йироқ кетмай қолган,
Ўкинчларни кулгим мағлуб этмай қолган,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Қанча яхши бўлсам шунча озорим бор,
Армон билан савдолашган бозорим бор,
Юрагимда ишқни кўмган мозорим бор,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Қучоғингиз тафти билан андуҳ куйсин,
Алам менга келолмасдан қовоқ уйсин,
Болангизни ғамлар эмас бахтлар суйсин,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

4.7k 0 79 13 32

🔥Сизни тополмасам нетаман Она...

Дастурхон бошида дуолар излаб,
Соғинчни эркалаб, армонни сизлаб,
Суратингиз қучиб дод солиб тизлаб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Меҳрингиз ҳумори тутса юракни,
Кўрмасам мен учун жони ҳалакни,
Оҳларга тўлдириб еру фалакни,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Илиқ кафтингизни соғинса бошим,
Сабр қилмоқликка етмаса дошим,
Йиғлаб тугаса ҳам кўзимда ёшим,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Умр карвонида туядек санғиб,
Гоҳо дунёсига кетганман чалғиб,
Онани асранг деб қилиблар тарғиб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Бойлигим бўлсаю, қидирсам роҳат,
Сиз йўқ роҳатларга бормикан тоқат,
Биргина сўзингиз тинглай деб фақат,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Хўп денг пойингизга бошимни урай,
Умрбод елкамда кўтариб юрай,
Токи маҳшаргача хизматда турай,
Сизни тополмасам нетаман Она...

Дастурхон бошида дуолар излаб,
Соғинчни эркалаб, армонни сизлаб,
Суратингиз қучиб дод солиб тизлаб,
Сизни тополмасам нетаман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

4.6k 0 103 4 26

🔥Бир инсон бор...

Бир инсон бор, суянсанг тоғ елкалари,
Савлатидан чинорлар ҳам хижолатда.
Бир инсон бор ухламайди кечалари,
Фикри ёди рўзғордаги камоматда...

Бир инсон бор, ғурурлари осмон қадар,
Ситам, алам, изтироблар эголмайди.
Бу дунёда фақат унинг мехри чиндир,
Бошқа биров ундай дўстлик қилолмайди...

Бир инсон бор, ўзи учун яшамаган,
Қадоқ қўли бошимизни силагувчи.
Бомдодларда билдирмасдан дуоларда,
Яратгандан умримизни тилагувчи...

Бир инсон бор, борликлари давлат унинг,
Сўзларидан ҳикматларни терсанг бўлар.
Розилигин олсанг уни икки дунё,
Саодати, ҳаётингни безаб турар...

Бир инсон бор, кимлигини топдинг тўғри,
Отам у деб, ўйлаганинг сезаяпман.
Бу шеъримни кўнгил учун, шунчакимас,
Қадрига ет, дўстим дея ёзаяпман...

Бир инсон бор, ўп қўлларин сур кўзинга,
Бўлди Ота сен ҳам бироз тин ол дегин,
Энди рўзғор юкларини менга ортиб,
Онам билан Макка томон йўл ол дегин...

Бир инсон бор, борликлари давлат унинг ...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

6.1k 0 136 11 39

🔥Келмасанг...

Кутишлардан безиб қолдику кўнглим,
Юракни куйдирар андуҳлар доғи...
Сенсиз фироқларда не бўлса бўлдим,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Дардимни сўзласам озорим ҳижрон,
Соғинчлар сабримни синайди ҳамон,
Яшаяпман лекин аҳволим ёмон,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Ўзимни йўқотиб қўйгандек гўё,
Телбадек юрибман ҳаёллар рўё,
Кўзимга бешавқат кўринар дунё,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Ҳеч кимни сенчалик узоқ кутмадим,
Кутма деганларга қулоқ тутмадим,
Тушунгин оз-мунча ғамлар ютмадим,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Не-не ошиқларга сўзлаб исмингни,
Тунлар таърифладим ойга жисмингни,
Унутиб бўлмайди бирор қисмингни,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

Муҳаббат қалбинга ишқ солса нетар,
Қийнамай ёнимга қайтгин-а етар,
Келсанг ташвишларим йироқлаб кетар,
Келмасанг адолар бўламан чоғи...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.1k 0 65 19 35

🔥Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Гоҳо тушунмайди тилларни тиллар,
Гоҳида сиғмайди кўнгилга қиллар,
Ақл кўнганига кўнмайди диллар,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Турфа савдолардан сарсондир одам,
Ким тетик ким хорғин босади қадам,
Ким бахтли, ким ишққа тутади мотам,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Бири тўлганида тўлмайди бири,
Кимнидир ошкора кўнглида кири,
Ҳатто яқинидан сақлаган сири,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Кўпларнинг қалбини армон тиғлаган,
Баъзида юракка қил ҳам сиғмаган,
Ҳаммадан беркиниб унсиз йиғлаган,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Миш-мишлар тарқатиб яйраганлар кўп,
Дўстига тишини қайраганлар кўп,
Тинмай ёлғон сўзлаб сайраганлар кўп,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

Мазлумнинг қалбида аламлардан из,
Маҳзуннинг кўксида қадамлардан из,
Менинг ҳам қўлимда қаламлардан из,
Ҳар кимнинг ўзича дунёси борда...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Қўлингиз томири бўртибди бироз,
Ажинлар қоплабди юзингиз мана...
Ўзингизни асранг энди илтимос,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Пастлаб бораяпти сўзлар жаранги,
Сочингизда оқлар янгидан-янги,
Кўнглимда виждон ва ҳаётнинг жанги,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Улғайдимми ёки ҳамон боламан,
Йиллар залворидан ўйга толаман,
Беринг дардингизни ўзим оламан,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Давлат топиларкан қўлимдан кетса,
Омадлар келар вақт-соати етса,
Чидолмам сизни ғам мағлублар этса,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Айтинг сочларингиз қораси қайда,
Оҳ бу андуҳларнинг чораси қайда,
Даволай дилингиз яраси қайда,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Қачон бағрингизни гулга ўрадим,
Тилиниб кетади ўйдан юрагим,
Эҳ бу дунёсида ёлғиз керагим,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Сизнимас бойликни ҳаёл сурибман,
Бугун аламларда ёниб юрибман,
Буюринг хизматга тайёр турибман,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

Қўлингиз томири бўртибди бироз,
Ажинлар қоплабди юзингиз мана...
Ўзингизни асранг энди илтимос,
Сизга ҳавотирим ортмоқда Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.6k 1 132 6 37

🔥Ҳақиқат...

Ёлғонга бурканган олам ичида,
Дардларим беркитдим жолам ичида,
Айтай дилимдаги нолам ичида,
Мени ким суярди Она сизчалик...?
Менга ким куярди Ота сизчалик...?

Берса молин берар беролмас жонин,
Ишонган дўстларим сотар виждонин,
Яхшим деб эркалаб мендек ёмонин,
Мени ким суярди Она сизчалик...?
Менга ким куярди Ота сизчалик...?

Ҳақиқат изласам садолари йўқ,
Ҳамманинг тили бор нидолари йўқ,
Менга сиздек жони фидолари йўқ,
Мени ким суярди Она сизчалик...?
Менга ким куярди Ота сизчалик...?

Алдади ишқингда куйдим деганлар,
Сен билан чин бахтни туйдим деганлар,
Севишни ўргансин суйдим деганлар,
Мени ким суярди Она сизчалик...?
Менга ким куярди Ота сизчалик...?

Тушундим барини охир-оқибат,
Етади шунча йил қилганим тоқат,
Энди ёнингизга талпинай фақат,
Мени ким суярди Она сизчалик...?
Менга ким куярди Ота сизчалик...?

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.2k 0 105 6 36

#ПРЕМЬЕРА

🔥Койийверма акамни дунё...

Койийверма акамни дунё,
Юришади ишлари ҳали...
Қўллари тош остида эмас,
Келар унга омадлар гали...

Койийверма акамни дунё,
Далда бўлгин бошини сила...
Бағрингда не яхшилик бўлса,
Ҳаммасини акамга тила...

Койийверма акамни дунё,
Ўзи анча ўксиб юрибди...
Мен ишондим сен ҳам ишонгин,
Уни бахтлар кутиб турибди...

Койийверма акамни дунё,
Ҳеч не келмас қўлидан дема...
Аллоҳ берса омади кулса,
Қилмишингдан пушаймон ема...

Койийверма акамни дунё,
Ҳар ёнидан чоҳлар чиқариб...
Йигит боши тик турар экан,
Қолиб кетмас бундайин ғариб...

Койийверма акамни дунё,
Аламлардан чарчаган толган...
Тепкилама йигит йиқилса,
Турса дунё пойида қолган...

Койийверма акамни дунё,
Севганлари билан синама...
Ёри унга далдалар бўлсин,
Ишончсизлик билан қийнама...

Койийверма акамни дунё,
Келар бир кун омадлар гали...
Меҳнатлари самара берса,
Унга хизмат қиласан ҳали...

Кoйийверма акамни дунё...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.5k 0 91 17 37

#ПРЕМЬЕРА

🔥Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Бугун шодон болангизда ғам кўринар,
Тўкис бўлган юрагида кам кўринар,
Сизга боқса қароғида нам кўринар,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Асоларга етай дебди нозик қўллар,
Қариликка етаклабди умр йўллар,
Оҳ ўйласам гулзоримни босар чўллар,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Сиздан гўзал йўқдир ҳамон олам аро,
Ажинларга кўзим тушса бағрим яро,
Сочингизда қолмабдия бирор қаро,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Узоқ йўллар энди сизни хоритмоқда,
Дил нурингиз ҳаётимни ёритмоқда,
Ё мен ёки вақт сизни қаритмоқда,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Оёғингиз ерга ботса чим бўлайми,
Ҳаммасини ичга ютиб дим бўлайми,
Йиғлаймикан дод солайми жим бўлайми,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Аллоҳ умр берса ҳамма қарир экан,
Белдан қувват билакдан куч арир экан,
Ўша онда фарзандлари зарур экан,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Кулиб бордим ёнингизга артиб ёшим,
Ҳисларимни айтмоқликка етмас дошим,
Икки дунё пойингизга урай бошим,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

Ё мен ёки вақт сизни қаритмоқда,
Кексайибсиз Онажоним кексайибсиз...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!


🔥Онага таъриф...

Дунё менга қоғоз тутқазди бир кун,
Онанинг таърифин қил деб унга жо...
Мен аста жилмайдим Оналар учун,
Таърифга қоғозинг етмайди дунё...

Олдин ҳам ёзганлар кейин ҳам ёзар,
Юз минглаб ашъорлар тўқилган балки...
Бири армон билан ёзилган бири,
Онага термулиб ўқилган балки...

Хўп дедим кўнглимни қаламга очиб,
Ёзмоқни истасанг Онам дея ёз...
Лекин унутмагин битган минг шеъринг,
Бир тунлик алласин қийматидан оз...

Қиёсин қидириб юрибман ҳамон,
Илҳомни чорлайман давом этинглар...
Она ким...? Илтимос шеърим остига,
Сизлар ҳам бирор сўз ёзиб кетинглар...

Қўлимдан келганча баён этяпман,
Дилимдан чиққанин тилга кўчириб...
Сизнимас Онамни севиб ўтяпман,
Гўзаллар қўйинглар мени кечириб...

Дунё менга қоғоз тутқазди бир кун,
Онанинг таърифин қил деб унга жо...
Мен аста жилмайдим Оналар учун,
Таърифга қоғозинг етмайди дунё...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

5.4k 0 125 10 38
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.