#ЯНГИ_ШЕЪР
* * *
Кўкрагимни босиб парқув тўшакка,
Шаҳзода сингари ухлайман лоқайд.
Фақат тунда қайтар номим юракка,
Эрта яна қулдек уйғонмоғим шарт!
Тонгда билагимга қайтади занжир,
Судраб олиб чиқар рангсиз ҳаётга!
Кўчалар – сувлари қочган ўзандир,
Мени олиб ўтар қаёққа?!
Қанча шуғулландим яшаш илмида,
Оёқда ғул билан шоир ҳам бўлдим.
Асли дард чекишга сал мойилмиди
Юрагим, нимага улкан ғам бўлдим?
О, бешафқат ҳаёт, о, комил севгим,
Бир бора чинакам тутгин қўлимни!
Мени ўлим каби бир марта севгин,
Ахир машқ қилинмас ўлимни.
17.01.2025.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
👉 «Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун 👈
* * *
Кўкрагимни босиб парқув тўшакка,
Шаҳзода сингари ухлайман лоқайд.
Фақат тунда қайтар номим юракка,
Эрта яна қулдек уйғонмоғим шарт!
Тонгда билагимга қайтади занжир,
Судраб олиб чиқар рангсиз ҳаётга!
Кўчалар – сувлари қочган ўзандир,
Мени олиб ўтар қаёққа?!
Қанча шуғулландим яшаш илмида,
Оёқда ғул билан шоир ҳам бўлдим.
Асли дард чекишга сал мойилмиди
Юрагим, нимага улкан ғам бўлдим?
О, бешафқат ҳаёт, о, комил севгим,
Бир бора чинакам тутгин қўлимни!
Мени ўлим каби бир марта севгин,
Ахир машқ қилинмас ўлимни.
17.01.2025.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
👉 «Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун 👈