“Яшил макон”: Нишонда катта ҳашар
Президент ташаббуси амалда!
Бугун Нишон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 10000 дона дарахт кўчатлари экилиб, суғориш тизими йўлга қўйилди.
Ушбу лойиҳа доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 23 ноябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида бутун республика бўйлаб яратилган “Яшил боғ”лар эса юқорида айтилганларнинг яққол исботидир.
Бугун вилоятимизнинг Нишон туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Президентимиз топшириғига асосан, йўл ёқасининг 15 км қисмига (ҳар икки ёқасини ҳисобга олганда 30 км) кўчатлар экилиб, боғ барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Шу ернинг ўзида тадбиркор аёлларнинг маҳсулотлари кўргазмасида ҳам иштирок этди.
Тадбир сўнгида вилоят ҳокими туманда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X