Оҳангарон воҳаси ижодкорлари dan repost
#Арабистон таассуротлари
Дубай манзаралари
Оҳангаронлик олим ва ижодкор, филология фанлари доктори Исомиддин Ёрматов яқинда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб қайтди. Қуйида ана шу сафар таассуротлари билан қисқача танишишингиз мумкин.
Бу таассуротлар ҳали янги – бизнинг бир ҳафта илгариги сафаримиз билан боғлиқ бўлгани, ундан ҳам муҳими, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи муносабати билан ўқувчиларга етказиш зарурати сезилди.
Арабистон ярим ороли дунё жуғрофияси ва сиёсатшунослигида Яқин Шарқ деб юритилувчи минтақанинг жанубий қисмида – Форс кўрфази, Ҳинд океани ва Қизил денгиз қуршовида жойлашган. Унинг қарийб тўртдан уч қисмини Саудия Арабистони эгаллаган.
Биз БАА учоғида уч соату ўн дақиқада Дубай аэропортига етиб бордик. Самолётларни санаб улгурмайсиз. Аэропорт эгаллаган майдон Оҳангарон шаҳри ҳудудича келади десам, муболаға бўлмайди. Мамлакат пойтахти Абу Даби шаҳри. Аммо ундан 170 км масофада Форс кўрфази бўйидаги саҳрода жаҳондаги энг охирги меъморий ечимлар ҳамда энг сўнгги қурилиш технологиялари негизида қурилган Дубай дунёнинг чинакам бизнес ва туризм марказига айланганини кўриб, ҳайратга тушдик.
Шаҳар гўзаллигини эртакда ҳам топмайсиз. Бу ерга жуда кўп мамлакатларнинг фуқаролари келиб ишлашар экан. Савдо расталари ва меҳмонхоналарда ўзбекистонликлар ҳам кўп. Биз метронинг “Ал Наҳда” станцияси яқинидаги “Ал Бустан сентер” резиденциясига жойлашдик. Шароит ва таомлари, ходимларининг муомаласи бизга маъқул келди.
Шаҳарнинг 828 метр баландликдаги Бурж Ал Халифа биносига чиқиб, атрофни томоша қилдик. Унинг этагидаги кўлда оқшом пайти жилваланадиган мусиқий фонтанларни кўрсангиз, завқингиз тўлиб-тошади. Бурж Ал Араб деган яна бир баланд меҳмонхонани ҳам айланиб чиқдик. Икковига кириш нархи ҳамюртларимиз учун анча қимматлик қилади.
Диққатга саловор жойи шундаки, бу мамлакатда бирон киши пиво ёки ўзга спиртли ичимликлар нима эканини билмас экан. Улар биронта дўконда сотилмайди. Ёшу қари барча номозхон. Телевизион эфир 52 та канал орқали узатилар экан. Рекламалар фақат БАА манфаатига қаратилган.
Хуллас, Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафаримиз муқояса ва мушоҳада учун кўп нарсани берди. Биз улардан ўрганадиган, шунингдек, уларни Ўзбекистон бозорига ўргатадиган жиҳатлар кўп.
Исомиддин Ёрматов.
@ohangaron_ijodkorlari