#Хотира
Биздан рози бўлинг, устоз!
Абдусамат Абдулҳақов Оҳангарон матбуотининг забардаст устунларидан эди. Ичакузди ҳангомалар-у, ҳажвиялар билан ҳам ном қозонганган, жуда кўп ёшларга оталарча ғамхўрлик кўрсатган, ҳақиқатпарвар, бир сўзли, дангалчи устоз бўлган. Кўнглидаги гапларни бўяб-бежамай, шартта-шартта айтиши билан ҳам ҳавасимизни келтирарди, раҳматли. Ана шундай ажойиб инсон, улуғ айём кунлари − 7 майда 70 ёшида бу фоний дунёни тарк этди.
Устозни ўзи туғилиб ўсган Теловдаги кўҳна қабристонга қўйиб қайтар эканмиз, инсон умри нақадар қисқа экани, ўткинчи орзу-ҳавасларни деб минг ўлиб-тирилганинг билан бу дунёда фақат яхши сўз, яхши амал, фарзанд-у шогирдларинг собит қолишига имон келтирасан киши.
Айни пайтда тақдир каминани Абдусамат Абдулҳақовдек ажойиб инсон билан рўбарў қилганига шукроналар айтаман.
Саксон биринчи йилнинг йилнинг баҳор ойлари бўлса керак, ўнинчини аллақачон тугатиб, нима қилишимни билмай юрган кезларим, ўша пайтлари ҳозирги туман ҳарбий комиссариатининг биносида жойлашган “Оҳангарон” газетаси таҳририятига шеър кўтариб борганимда танишгандим Абдусамат ака билан. Устоз қишлоқ хўжалиги бўлимини бошқарса-да, “Адабиёт” саҳифасини ҳам завқ ўзгача завқу шавқ билан тайёрлар, биз ёшларнинг хом-хатала шеърий машқларига ҳам жуда катта эътибор берарди. Кутилмаганда, уч-тўрт шеърим чиқиб кетса денг... Кейинчалик, пойтахтда ўқиб-ишлаб юрганимда, ҳар ҳафта Ўрдадаги халқаро сўзлашув пунктига келиб, устозга кўнғироқ қилишни канда этмасдим...
Абдусамат ака билан бирга бир йилча ишладик. “Договор” ҳам шунақа бўлган эди-да. – “Пойтахтга ишга ўтасиз, катта қозонда қайнашингиз керак. Фақат “Халқ сўзи” ё “Тошкент ҳақиқати”... Бошқа газеталар бўлмайди, − дерди устоз. “Договор” бир йилгаям бормади. ЎзАдан Тошкент вилояти бўйича мухбири ўрни бўшаб қолиб, номзод сўралган экан, каминани тавсия этишди. Устознинг шарофати билан ўн бир йил пойтахтдаги қайноқ адабий жараён ичида бўлдим, мамлакатимизнинг энг нуфузли ахборот агентлигида ишлаб, ижод қозонида қайнадим.
Абдусамат ака бир мен эмас, жуда кўп ёшларга ана шундай бағрикенглик қилар эди. Оҳангарон фарзанди, ҳозирда вилоятимизнинг нуфузли идорасида раҳбар бўлиб ишлаётган истеъдодли шоира Зарифа опа Эралиеванинг ютуқларидан ҳам чексиз фахрланарди.
Абдусамат ака шогирдларининг ютуғини ўзининг ютуғи деб билар, қўлидан келган ҳар қандай ёрдамини аямасди. Қалами ўткир мухбирлар туман газетасига қанчалик зарур бўлмасин, шогирдлар камолини деб, уларни “юқори”дан қизғаниш нималигини билмасди. Айни пайтда биз – шогирдларига танбеҳлар ёмғирини ҳам тез-тез ёғдириб турарди.
Теловга, собиқ "Ўзбекистон” хўжалигига ижодий командировкага юборилганим ҳамон эсимда. Ўшанда Файзулла ака Шеров бошқараётган хўжаликдан наридан бери тайёрлаган мақолам устозга ёқмади ва масалани чуқур ўрганиш учун Теловга қайта юборди. Минг азобда яна хўжаликка қайтиб бордим. Бу менга яхшигина сабоқ бўлди.
Абдусамат ака оиламизнинг ҳам қадрдони эди. Оҳангаронда газета таҳририяти яқинидаги “дом”да турганимизда, у хонадонимизга ташриф буюриб, ҳолимиздан хабар олиб турарди.
Охирги пайтларда устознинг тоби қочиб қолганини эшитиб, хонадонига йўқлаб борсам, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олган, чор атрофида бир дунё китоб-у, газета-журнал, бир четда қўлмёзмалар... Ноутбукни очиб, биргаликда китоб ҳолига келтириб қўйилган асарларини кўрдик. Устозни @ohangaron_ijodkorlari телеграм каналига қўшиб қўйдим. Хасталик енгаётган бўлса-да, иродаси кучли бўлгани учун анча тетик кўринарди. Афсус, ўша пайтларда умрининг сўнгги кунларини яшаётган экан.
Абдусамат аканинг ҳаёт йўли биз ижодкорлар учун ғоятда ибратлидир. Устоз туман газетасида шижоат кўрсатиб ишлади, тўқсонинчи йилларда туман ижроқўмида котиб, кейин беш йил “Оҳангарон” газетасида забардаст муҳаррир бўлди. Шаҳар газ идорасида масъул ходим, маҳаллада раис бўлиб ишлаб юрганида ҳам ижоддан, ёш ижодкорларга фавқулодда оригинал маслаҳатлар бериб, уларни ёзиш, ёзганда ҳам ҳеч кимникига ўхшамайдиган қилиб ёзишга ундашдан тўхатмади.