#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
36
— Бунақаси кетмайди, мен ишда қолишим керак, нимага мени ҳайдайди, бу ишхонани катта фирма бўлишида менинг ҳиссам катта! Бошлиқ ким бўлибди, мени ишдан ҳайдайдиган. Қўлидан бир иш келмайди. Жамшид хонасига киргач ёнидаги ҳамкасбларига жаврай кетди.
— Ака, асабийлашманг, тажрибангиз бор, бошқа жойдан иш топсангиз, аниқ сизни олишади.
— Эе, бу Икромович ким? Шунчаки бошлиқ, қўлидан бир иш келмайди. Қўлидан фақат имзо чекиш келади, бошқа бирор ишга фойдаси тегмайди. Бу жойнинг обрўсини кўтарган ким, бизмиз. У шунчаки бошлиқ бўлиб берди. Яна менга ишингизга масъулияциз дейди, ўзингчи демоқчи бўлдим-у, индамадим. Бир нима қилиб шу ишхонада қолишим керак.
— Энди ишхона учун жонингни берсанг ҳам бу ишхонада қолмайсан! Ҳамма овоз келган томонга қаради.
— Баҳром Икромович? Жамшид тутилиб қолди.
— Ҳа, Жамшид Каримович! Шундай қилиб бу ишхонани фирма бўлишига сиз сабабчимисиз? Киноя билан гапириб стулга ўтирди.
— Менн, ҳамкасбларим билан ҳазиллашаётгандим.
— Эсингизда бўлмаса эслатай, бугун сизнинг туғилган кунингиз муносабати билан шунчаки ҳазиллашмоқчи эдик, ҳамкасблар билан бирга. Сизнинг лавозимингизни кўтармоқчи эдим. Бу ишчиларга ёв қараш қилманг, сизларнинг кабинетдагилардан бошқа ҳамма билар эди, энди ростдан ҳам аризангизни ёзинг! Бошлиғи хонадан чиқиб кетди.
— Жамшид тилингга эхтиёт бўлмайсанми?
— Эе, мен қаердан биламан. Жамшид афсусланиб бошини кафтлари орасага олди.
Бироздан сўнг котиба келиб ариза қоғозини ташлаб кетди.
Жамшиднинг қўли титраб-титраб ариза қоғозини тўлдирди.
Жамшид кўчага чиқиб бинога қараркан неча йил шу бинода ишлаб умри ўтганини кўз олдига келтирди. Ўзининг оғзи сабаб илиниб қолди. Бу ишхона бўлмаса, бошқа ишхонада дея машинасига ўтирди. Телефонини титкилаб ўтирганда тажрибаси бор иш юритувчиларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги эълонни кўриб — Бу ҳам бир омад!. Ана шу ишхонада ишлайман дея машинасини ўша манзил томон бурди. Ишхона биносига қараркан
— Кичик-ку, энди иш бошлаганми дейман. Ҳафсаласи пир бўлди. Йўқдан кўра бор дея ишхонага кирди.
— Зулфиқор Миржалоловичга айтдингизми? Саид котибанинг қўлидаги ҳужжатларга кўз югуртириб тураркан ёнидан ўтиб кетган инсонни таниб қолди-ю, ҳужжатларни котибага бериб ўшанинг ортидан юрди. Тўғри Зулфиқорнинг хонасига кириб кетаётганини кўриб — Иш юритувчи бўлиб келган бўлмасин дея кутиш хонасида унинг чиқишини пойлаб турди.