#ЎГАЙ_ОНА
МУАЛЛИФ: #Назли
53
— Маҳлиёни даволатамиз дегандингиз, қачон даволатамиз? Чой ичишаркан ҳеч ўғлидан бўшамаётган Жамшидга гапирди
— Кўряпсан ҳозир пул йўқ пул топилсин кейин Дилдорага гапирди-ю, яна ўғлига қаради... Дилдоранинг ичидан бир нима узилгандек бўлди... Қизига қараб юраги эзилди... Жамшиднинг ўзгариб қолгани Дилдорага эриш туйилмади, эслади бир вақтлар ўзи ҳам икки етимни худди шундай ажратган эди... Маҳлиёни бағрига босди-ю, сочларидан силади... Жамшид акам мен қилган хатони қилмаслиги керак хаёлидан ўтказди...
Орадан ўн тўрт йил ўтди...
— Ўғлим, бунақа эркалик қилмайди-да! Бу нимаси? Дилдора ўғлининг хонасини йиғиштираркан сочилиб ётган кийимларини кўриб жаҳли чиқди.
— Ойиии, ҳозир йиғишга вақтим йўқ, дўстларим кутишяпти, хайр! Мактабдан келган Камол сумкасини қўйди-ю, шошилиб уйдан чиқиб кетди...
— Дадаси, Камолга яхшироқ гапиринг, ҳеч сўзга кирмаяпти. Телефонда кулиб ёзишиб ўтирган Жамшидга қаради.
— Эее, болада ўйнасин кулсин... Дилдорага қарамай, ёзишишда давом этди.
— Яна ёзишяпсизми? Дадаси бўлди-да энди ёшингиз ҳам катталашиб қолди...
— Эй, ўчир! Сен аралашма. Жамшиднинг нигоҳларидан Дилдора жим бўлди. — Дадаси бугун кечга дугоналарим билан ўтиришимиз боракан, борсам бўладими?
— Бўлади, боравер пул қаердалигини биласан. Телефонини ўчириб бир нимани режалаштириб кулиб қўйди.
— Қизим, Маҳлиё қаердасан?
— Ойии Маҳлиё аравачада хонасидан чиқиб келди
— Қизим, бугун кечга дугоналарим билан йиғиламиз, сен адангга укангга овқатини бергин мен овқат қилиб кетаман. Хўпми? Қизининг узун сочларидан силади.
— Ойи... кечга бўлса борманг... Маҳлиё бир нимадан қўрққандек ойисига қаради.
— Қизим, учрашмаётганимизга бир йил бўлибди.
— Унда дадамни чақирай мени олиб кецин...
— Маҳлиё даданг билан яқинда кўришдинг, уйда қоласан, уканг билан адангга овқатини берасан.
Маҳлиё кўзида ёш билан қолди...
1-фасл тугади. Ҳаммага раҳмат.
22.12.2024
26.01.2025