⚡️Туркиянинг «Haberturk» нашри Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятига юқори баҳо берди.
Туркиянинг юқори рейтингга эга бўлган «Haberturk» нашри Ўзбекистоннинг март ойидан бошлаб давом этаётган коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятини таҳлил қилиб, мамлакатнинг қўлга киритган ютуқлари минтақада бошқа давлатларникидан ажралиб тургани, касалланиш ва ўлим ҳолати паст даражадалиги, соғайиш кўрсаткичи юқорилаб бораётгани ва бунга ўз вақтида кўрилган чоралар сабаб бўлганини айтиб, Ўзбекистон бошқа мамлакатларга намуна сифатида кўрсатилган.
Коронавирус эпидемиясининг биринчи кунларидан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Наврўз каби оммавий маросимларни ва мактаблар фаолиятини тўхтатди. Бошқа мамлакатлар билан ҳаво ва қуруқлик йўллари ёпилди, темир йўллар қатнови тўхтатилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эпидемия бошланиши билан фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган жами 14 банддан иборат қарорни имзолади.
Эпидемия бутун дунёга тарқалиши билан, Ўзбекистон ҳукуматининг муваффақиятли кураши минтақадаги мамлакатлар билан таққослаганда жуда кам йўқотишларни таъминлади. Эпидемия тарқалиш тезлиги пасайганидан кейин бошланган нормаллашувдан сўнг, яна касалланиш кўрсаткичи ўсиши кузатилди. Янги ҳолатлар сонининг ўсиши ҳукуматни эрта чоралар кўришга мажбур қилди. Мамлакатдаги эпидемия тезлиги яна эрта чоралар кўрилиши ортидан назорат остига олинди.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилган молиявий ресурслар соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини, индивидуал ҳимоя воситалари ва бошқа тиббий асбоб-ускуналарни мустаҳкамлашга сарфланди.
Бугун ҳар қандай соҳада Ўзбекистон тараққиёти юқори суръатларда ривожланмоқда. Мамлакат бўйлаб ташқи савдо алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Мамлакат умуман демократик ўзгаришларга, шунингдек, иқтисодий эҳтиёж ва талабларга жавоб берадиган мақомга эга. Шу ўринда, йирик иқтисодиётга эга бўлган Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон билан умумий алоқада бўлган мамлакатлар орасида биринчи ўринда туради. Ҳамкорлик доирасидаги икки томонлама муносабатлар даражаси рақамларда акс этади. 2019 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 2018 йилга нисбатан 44 фоизга, импорт ҳажми эса 49,9 фоизга ўсди.
Пандемияга қарамай, қайд этилган юқори кўрсаткичлар ўзаро муносабатлар узоқ муддатли стратегик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалий ва узоқ муддатли иқтисодий сиёсати самараси экани ва мавжуд салбий вазият вақтинчалик эканини исботламоқда.
Ўзбекистондаги ички ва ташқи иқтисодий сиёсат дунё эътиборини тортмоқда. Сиёсатшунослар Ўзбекистоннинг ўзгараётгани ва ташқи сиёсий ютуқлари ҳақида фикр билдирмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти билан бирлаша бошлаганлигини кўрсатади», — дейилади мақолада.
Манба
Вазирлик расмий канали — @ssvuz