Навоий вилоятига бир гуруҳ малакали турк шифокорлари ташриф буюрди. Мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда вилоятимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашди. Тиббий гуруҳ таркибига вирусолог, эпидемиолог, жарроҳ, аёллар ҳамшираси ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар бор.