davletovuz dan repost
«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омборидаги фалокат рўй берган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар қилиш учун Сирдарёга ташриф буюрибди.
Ҳудуддаги жами 11 маҳалла мазкур офатдан жабр чеккан. Фонд уларга ёрдам бериш учун яхши таклиф билан чиқибди. Унга кўра, 11та маҳалладаги барча кекса ёшлилар даволаниш сиҳатгоҳларига, болалар эса дам олиш оромгоҳларига бепул йўлланма оладиган бўлибди.
Ҳозир фалокат рўй берган ҳудудда катта қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган. Бундай вазиятда кексалар ва болаларнинг сиҳатгоҳларда, оромгоҳларда бўлиши дам олиш ва даволаниш билан бирга, бошпанасиз қолган оилалар учун қўшимча енгиллик бўлиши тайин.