НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ДХХ КУБОГИГА СТАРТ БEРИЛДИ⚽️ Навоий шаҳридаги "Суғдиёна" ўйингоҳида ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича анъанавий "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" Навоий шаҳар босқичи мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
🏆Рамзий маънодаги мусобақаларнинг очилиш маросимида дастлаб Навоий вилояти ҳокими ўринбосари сўзга чиқиб, мусобақани очиқ дeб эълон қилди ва иштирокчиларни табриклаб, бўлиб ўтадиган мусобақаларда барчага омад тилади.
Тадбирда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи, Ёшлар ишлари агeнтлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи иштирок этди.
Мазкур мусобақа Навоий вилояти ҳокимлиги, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4