Bandlik Vazirligi dan repost
#сўраган_эдингиз
❓Тадбиркорман. Карантин корхонага ишсизларни жалб этсам, уларнинг иш ҳақи Меҳнат вазирлиги томонидан тўлаб берилиши ростми?
✅ Рост. Карантин чоралари амал қилиш даврида жамоат ишларига жалб қилинаётган фуқароларнинг иш ҳақи, иш берувчининг идоравий бўйсунуви, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўлиқ (100 фоиз) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
📎 Асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги Фармони ҳамда шу кундаги 18-сонли йиғилиш баёни.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қарши шаҳар кадастр ер мулк ташкилоти карантин туфайли ёпилгани ва ходимларини меҳнат таътилига чиқарганига қарамай, ходимлар ташкилот раҳбари томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиняпти. Кимга мурожаат қилай?
❗️Меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 1176 қисқа рақамли, 712000600 рақамли ишонч телефонига ёхуд @mehnathuqubot телеграм каналига ёки бўлмаса, dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Давлат унитар корхонаси 20 нафар ходимини ишга жалб қилиб бинони таъмирлаяпти. Бунга ташкилотнинг ҳаққи борми?
✅ Ҳа, агар раҳбар қонун доирасида иш тутса. Яъни ходимлар билан меҳнат шартномаси тузиб, уларга барча шароитларни яратиб ўз вақтида иш хақини тўлаши зарур.
Шунингдек, карантин вақтида бинода барча қоидаларга риоя этилиши лозим. Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бу жараённи назоратга олади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Савдо соҳасида ишлар эдим. Карантин сабаб вақтинча ишсизман. Томорқам бор. Меҳнат органлари менга ёрдам кўрсата оладими?
❗️Ҳа, албатта ёрдам кўрсатади. Бунинг учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига томорқа учун субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилсангиз бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓2 -курс магистр талабасиман. Шунингдек, 0,5 ставкада ишлайман. Ишимни тўлиқ ставкага ўтказишим мумкинми?
❗️Бу иш берувчига боғлиқ. Агар унда қўшмча иш кучига эҳтиёж бор бўлса меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиб сизни тўлиқ ставкага расмийлаштириши мумкин.