ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР
Яқинда “Сардоба” сув омбори дамбасида содир бўлган фавқулодда ҳолат барчамизни оғир қайғуга солди. Бу офатдан жабрланган юртдошларимизнинг аҳволидан хабар олиш, уларга маънавий-моддий ёрдам беришдек савобли ишлар эса халқимизни яна жипслаштирди.
Шундай оғир ва синовли кунларда бир-бирини суяш, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиш биз учун ота-боболаримиздан мерос бўлган азалий қадриятдир.
Куни кеча Навоий шаҳар ҳокими М.Базаровнинг ташаббуси билан Сардоба ҳудудидаги қурилиш ишларига ҳисса қўшаётган навоийлик бунёдкорлар ҳамда табиий офат туфайли азият чеккан маҳаллий аҳоли учун миллий таомимиз - ош тайёрланиб, тарқатилди.
Бу хайрли ва эзгу ишда вилоят Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг жонкуяр ходимлари ҳам ташкилий ишларда яқиндан кўмак беришди.
Шу ўринда савобли юмушга муносиб ҳисса қўшган соҳа фидойиларига ўзимизнинг миннатдорлигимизни билдирамиз.
Зеро, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
@Navoiy_shahar_axborot_xizmat