“ИМКОНИЯТИНГИЗ БЎЛСА ҚЎЙИНГ, ЗАРУРИЯТ БЎЛСА ОЛИНГ”
НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ САВДО ДЎКОНЛАРИДА “САХОВАТ ВА КЎМАК БУРЧАГИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Муборак айём - Рамазон ҳайити муносабати билан Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан янги хайрли ташаббусга қўл урилди.
Бугундан эътиборан Навоий шаҳридаги 10 йирик савдо мажмуаси, “Саховат” бозори масъулияти чекланган жамияти савдо нуқлари ҳамда шаҳардаги мавжуд 31 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги биттадан савдо дўконларида “Саховат ва кўмак бурчаги” ташкил этилди.
“Имкониятингиз бўлса қўйинг, зарурият бўлса олинг” ҳамда “Барчамиз савоб иш қилишга ҳақлимиз” шиорлари остида ташкил этилган ушбу бурчакларда саховатпеша инсонларимиз озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этишлари, зарурати бор юртдошларимиз эса улардан бепул олишлари имконияти яратилди.
Улуғ айёмда бошланган бу эзгу ташаббус хайрли бўлсин! Меҳр-оқибат ва саховат қалбларимизни нурафшон айласин.
Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat