НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Yoqdi 19
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий канали
Veb-sayt: navoiy.uz
You tube: www.youtube.com/channel/UCCrsja0vaJLdjBR9D0udy_g
Gmail: navoiy456@gmail.com
Мурожаат учун бот: @Navoiy_shahar_xalq_murojaat_bot Навоий-шаҳар-ҳокимлиги-ахборот-хизмати
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim
Indeksga qo‘shilgan
26.11.2019 15:34
НАВОИЙ (БУХОРО) ВИЛОЯТИ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА...
Уруш худи гирдобга ўхшайди. Атрофида неки нарса бўлмасин, ютиб – нест-нобут қилади. Мисол учун кўчадаги бирор бақир-чақир устидан чиқилса, бу воқеа атрофида одамлар дарров ёки томоша учун ёки икки томонни тинчлантириш учун ғуж бўлиб олганлигини кўриш мумкин.
✍Бу соддагина фараз аслида. Бироқ, инсоният бошидан кечирган Иккинчи жаҳон уруши хусусида фикр билдирар эканмиз, жаҳоннинг 61 мамлакатини, Ер шари аҳолисининг 80 фоизини, яъни 1,7 миллиард кишини ўз гирдобига тортган мазкур қонли тарих – урушнинг ҳоҳ майдаси бўладими ҳоҳ каттаси – унинг моҳиятида ҳамиша юқоридаги ҳақиқат ётади.
✍Бу йил бутун тинчликсевар инсоният Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонламоқда. Уруш тугаганига шунча вақт ўтган бўлса-да, унинг кишилар қалбига солган жароҳати, жабру ситамлари ҳали-ҳануз унутилгани йўқ. Ўзбекистон халқининг иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, фашизм устидан қозонган ғалабага қўшган ҳиссасини холисона ва адолат нуқтаи-назаридан ўрганиш тарихий хотира учун ҳам, келажак авлод учун ҳам ниҳоятда зарурдир.
✍Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллион нафари фронт¬ларда бевосита иштирок этган. Бу дахшатли қирғинда қарийб 500 минг юртдошимиз, яъни урушда қатнашганларнинг 30 фоизи ҳалок бўлган ва 130 минг киши бедарак йўқолган...
✍Уруш роппа-роса 1418 кеча-кундуз давом этган.
✍Ўша машъум даврларда ўзбек халқи жанг майдонларидан юртимизга эвакуация қилинган бир миллионга яқин кишига ўз уйидан жой берди. Улар орасидаги 200 минг болани юзлаб ўзбек оилалари ўз паноҳига олган, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган.
✍Уруш йилларида барча тинчликсевар халқлар қаторида Навоий вилояти аҳолиси ҳам фашизмга қарши курашда алоҳида жасорат намунасини кўрсатди.
✍Навоийлик 70 мингдан зиёд жангчилар урушнинг дастлабки кунлариданоқ қўлига қурол олиб, Россия, Украина, Белоруссия ерларини душмандан ҳимоя қилишда кўксини қалқон қилди.
✍Кармана туманидаги архив ҳужжатларининг гувоҳлик беришича, ўша йилларда Кармана тумани Меҳнаткашлар Депутаталари Совети Ижроия комитетининг 1944 йил 4 апрелдаги "Ватан уруши ногиронларини уст-бош кийимлари билан таъмин қилиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 25 кишига кийим, 20 та матрас, 20 та ёстиқ учун жилд, 30 та аёллар кўйлаги, 30 та болалар кийимлари, қизил аскар оилалари учун 40 та туфли, 20 та болалар кийими тикиш каби моддий ёрдамларини амалга оширганлар.
✍Бугунги кунда вилоятимизда 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сиз-у биз билан елкадош бўлиб, дунёда ҳамиша тинчлик қарор топиши дуолар қилишмоқда.
✍Шу ўринда галактикамиздаги одамзот учун яшашга яроқли мумкин ягона нуқта – ер шарида доимо тинчлик бўлишини Яратгандан сўраб, уруш ҳақиқатлари барчамиз учун ибрат бўлишини тилаб қоламиз.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich