Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини маҳаллийлаштириш мақсадида металл конструкциялар тайёрлаш цехи фаолияти йўлга қуйилган.
Мазкур цехда электр тармоқлари тизими иш жараёнида кенг фойдаланиладиган ускуналар, яъни ОГ-1, ОГ-2, М-1, М-3 ва бошқа турдаги темир қурилмалар тайёрлаб келинади.
Таъкидлаш керакки, 2019 йил давомида МК-12 “Ўз КЭК" АЖга металл конструкция ишланмаларини тайёрлаб бериш учун материал ва бажарилган ишларга “Навоий ҲЭТК” АЖ томонидан 3,7 млрд. сўм маблағ тўлаб берилган. Шу йил электр тармоқларини ривожлантириш хизмати таркибида ташкил этилган мазкур цехга 2,6 млрд. сўмлик маблағ ажратилган. Натижада корхона томонидан 1,1 млрд. сўм миқдоридаги маблағ иқтисод қилинади. Қолаверса, бу корхонамизга янги иш ўрни яратиш имконини берди.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo