😚😉☺️😉☺️😌
💸
Навоий вилояти прокурори Азамат Мирзаев томонидан Навоий шаҳрида яшовчи ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.🔣Унда вилоят ИИБ МваФРБ, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, миграция агентлиги, маҳаллалар уюшмаси, ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари, шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда ташқи меҳнат миграциясидан қайтган 100 нафарга яқин фуқаролар иштирок этдилар.
🔣Учрашувда миграциядан қайтган фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш, соғлиғини тиклаш ҳамда бошқа шу каби жами 36 та мурожаатлар келиб тушди.
🔣Мурожаатларни қонуний тартибда ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
🔣Бундан ташқари, миграциядан қайтган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ҳамда чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.
👌
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🧠
Veb Sayt |✈️
Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube