Чипталар эртадан сотувга чиқарилади! Ўзбекистон кубоги, гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” ўйини учун чиқарилган чипталар эртага соат 9:00 дан бошлаб, Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадиони, “Камолот” боғи, “Яшил бозор”, Сардоба”даги “Мегаполис” савдо мажмуаси, Чорсудаги якка қабр олдидаги кассаларда сотувга чиқарилади.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 15.000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Андижон” ўйини 21 апрель куни соат 16:30 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
https://t.me/Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis