Postlar filtri


Интернетдан кўра ардоқли жозибалар ҳам бор бу дунёда

Халқимизда: “Асалнинг ҳам – ози ширин, кўпи заҳар” деган нақл бежиз айтилмаган. Зеро, Интернет кўплаб ташвишларимизни бартараф қилган, юмушларимизни осонлаштирган, оғиримизни енгиллаштирган бўлса-да, яқинларимиз билан орамизни узоқлаштириб юборди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


ГУЛАГ қамоқхоналари тарихи ва ўзбекистонлик маҳбуслар тақдирига бир назар

“Ўйлайманки, тарихда икки буюк Ренессансга замин бўлган минтақамизда учинчи Ренессансни айнан жадид аждодларимиз амалга оширишлари мумкин эди. Афсуски, мустабид тузум уларнинг эзгу ғоя ва амалий ҳаракатларини тўла рўёбга чиқаришга имкон бермади”. Ушбу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 6 март куни жадидлар меросини ўрганишга бағишлаб ўтказилган халқаро конференция иштирокчиларига мурожаатидан келтирилди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Одил судловнинг мақсади – адолат ва инсонпарварлик

Бугунги кунда Янги Ўзбекистон суд тизимидаги шиддатли ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Устоз Убайдулла Мингбоев моҳир ҳуқуқшунос, тажрибали судья ва покдил, фидойи, юксак маънавиятли ҳамда адолатпарвар ёши улуғ ватандошимиз сифатида мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ идораларида қарийб 60 йилдан буён фаол меҳнат қилмоқда. Бу хизматлари жамиятимиз ва давлатимиз томонидан эътироф этилиб, Убайдулла ака “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Жасорат” медали билан тақдирланган ва Устозга Олий малака тоифаси берилган.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон ҳуқуқлари уйида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан нашр этилган инсон ҳуқуқларига оид адабиётларни Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтига тақдим этиш маросими бўлиб ўтди

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Китоблар – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ривожи учун

23 январь куни пойтахтимиздаги Инсон ҳуқуқлари уйида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан нашр этилган инсон ҳуқуқларига оид адабиётларни Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтига тақдим этиш маросими бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Куч – ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда

22 январь куни Тошкент шаҳридаги Инсон ҳуқуқлари уйида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 33 йиллигига бағишланган ҳуқуқий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. У Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўли

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда янги таҳрирдаги Конституциямиз, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси ва “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида мамлакатимиз таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларида салмоқли ва кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Айни омил, шубҳасиз, бугунги кунда жаҳоннинг етакчи давлатлари қатори Янги Ўзбекистонда ҳам таълимни ривожлантириш, таълим сифатини ошириш масалаларига биринчи галдаги вазифа сифатида қаралаётганидан, янада муҳими, ушбу йўналишда изчил натижаларга эришилаётганидан далолат беради.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 33 йиллигини нишонлаш доирасида “Инсон ҳуқуқлари уйи” биносида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва инсон ҳуқуқларига оид билимларини ошириш мақсадида учрашув бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар Академияси, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси, “Ватан таянчи – Опора Родины” отряди аъзолари, «Вместе мы – сила!» волонтёрлик жамияти аъзолари ҳамда Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-сон махсус ҳарбийлаштирилган мактабнинг ўқувчи ёшлари иштирок этмоқда.

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Бугун – 2025 йилдаги илк "Автомобилсиз кун"

22 январь, чоршанба куни – мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг биринчи "Автомобилсиз кун" акцияси бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида жойлашган давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига, барча юртдошларимизга шахсий транспорт воситаларидан воз кечиб, атроф-муҳитга кам зарар етказадиган жамоат транспорти, велосипед каби транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинган.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Дастхатлар – ўз соҳибларининг билими ва дунёқараши, диди ва таъби даракчиларидир

Ўтган йил ёзида АҚШнинг “Интер Майами” стадионида ишлайдиган фаррош машҳур футбол юлдузи Лионель Мессидан дастхат олгани учун ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда маълум қилган “Goal” канали хабарига қараганда, бир ярим йилдан буён Майамида яшаб, “Интер Майами” стадионида фаррош сифатида ишлаб келган колумбиялик Кристиан Саламанка клуб ҳужумчиси ва сардорига айланган Лионель Мессидан дастхат олгани учун ишдан бўшатилган.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизматининг 2024 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот

Ўтган 2024 йил давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини тарғиб этишга қаратилган 5 минг 747 та ахборот Миллий марказ расмий сайтининг “Марказ янгиликлари” рукнига жойлаштирилди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мониторинги

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддаси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талаблари ва Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056 қарори билан берилган ваколатлар доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўлга қўйилган.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.